В связи с техническими работами на сайте временно не работает функционал онлайн-читалка книг и чтение через приложение

Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Икбол Мирзо *

Икбол Мирзо

 

Мен 1967 йилнинг биринчи майида Фарғонанинг Бағдод туманидаги Қўштегирмон қишлоғида туғилганман. Қишлоғимдан учта ариқ оқиб ўтади. Шу ариқларда чўмилиб, балиқ овлаб улғайганман.
Ҳамқишлоқларим деҳқончилик, дурадгорлик, темирчилик ва қисман чорва билан машғул. “Қўштегирмон” номи “Бобурнома”да бир неча жойда учрайди. Шу билан ҳам мақтанишим мумкин.
Ўқитувчилар оиласи бўлганидан, табиий, китобга, адабиётга алоҳида эътибор қаратиларди. Эсимда, бешинчида ўқиётганимда Сергей Есениннинг “Замин дарғаси” (Устоз Эркин Воҳидов таржималарида) китобини ёд олганим учун дадам мукофот тариқасида Қўқон шаҳрига томошага олиб борганди.
Ўша даврдаги ваҳимали ҳикоялар таъсиридами, ҳар қалай, хон Ўрдаси менга жуда совуқ ва омонат туюлган эди. Кейин мавлоно Муқимий уй музейига кириб, тасодифан Чархий домла билан учрашганимиз, у кишининг баъзи сўзлари, жумладан, “шеър нондай табаррук” деганларини аниқ-тиниқ эслайман.
Мен илк бор тирик шоир билан юзма-юз турардим, ҳаяжоним зўрлигидан дудуқланиб, гапиролмай қолганим, дадамнинг хижолат бўлиб кулгани, кейин эркалатиб, сиз ҳаммадан зўр шоир бўласиз, деб пешонамдан ўпгани, кафтининг ҳарорати ҳам ёдимда.
Ҳозир ҳам яхши шоирлар олдида ҳаяжоним бор, бунинг сабаби, азбаройи адабиётга ҳурмат-эътиқодимдан. Болалигим пахтанинг қора меҳнатида кечган. Бугун ўйласам, нақадар шафқатсиз, адолатсиз кунлар бўлган экан. Ўша рангсиз кунларда ҳам шеър билан овуниб, китоб билан андармон бўлиб кулфатларни сезмаган эканман… Илк машқларимни 7-8 ёшларда тоғам Ғулом Абдулла таъсирида ёза бошлаганман. Лекин улар шунчаки машқлар эди, холос. Ростакамига, кейинроқ, 20 ёшларимда шеър ёзадиган бўлдим. Бу жисмоний балоғат билан ҳам боғлиқ экан-да…
Менга муҳаббат қалам тутқазган. Кейинроқ бу туйғу юрт ишқига, ватан севгисига айланди. Бир пайтлар ватан мавзусида ёзсанг, кимдандир нимадир таъма қилаётгандек туюлардинг. У кунлар ҳам ўтди. Тушундимки, шоир миллат тақдири учун энг масъул шахс экан. Шоир ўз халқисиз ҳеч ким эмас, ҳеч нарса эмас. Шоир ўз ихтиёри билан ўзига дард юқтирадиган табибга ўхшайди.
Ҳамма яхши шоир-адибларни ва Муҳаммад Юсуфни устоз деб биламан. Унинг самимийлиги, чапанилиги ёқади. Ўзи ҳам шеърларига ўхшарди: бировга ёмонлиги йўқ, содда одам эди. Агар шоир ўз асарларига ўхшамаса, чинакам фожиа, аслида, шу…
Ким нима деса, оғзи ўзида, Муҳаммад акачалик миллатни, шу тупроқни севган одамни кўрмаганман.
Мен шоирлар орасида ёмон одамни учратмадим. Улар ичида кайфият ва муҳит кишилари бор. Лекин яқинроқ бориб, самимийроқ бўлсангиз, шоирнинг гўзал қалбини кўришингиз мумкин.
Одам улғайгани сари муаммолари, саволлари ҳам улканлашиб бораркан. Шу саволлар курашга, масъулиятга, ижод ва яшашга ундайди.
Мен ҳам шу қоракўз, бағрикенг, оқибатли халқни, яъни Сизни яхши кўраман. Худо умр берса, Сизнинг хизматингиздаман.
Эҳтиром билан Иқбол Мирзо