Музаффар Ахмад *
Музаффар Аҳмад 1956 йил Амударё туманининг Манғит шаҳрида туғилган. 1977 йили Низомий номидаги университетнинг филология факультетини тугатган.
Рус, қозоқ, туркман, татар, қорақалпоқ тилларидан таржима қилади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси (1996й).
Республика газета ва журналларида (“Шарқ юлдузи”, “Жаҳон адабиёти”, “Соғлом авлод учун”), нашриёт соҳаларида хизмат қилган. Асарлари рус, қорақалпоқ, қозоқ тилларига таржима қилинган. Адабиёт ва таржимончилик соҳасидаги хизматлари учун (2013й) “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
Чоп этилган китоблари:
1. Буюк тадбиркорлар – 2010 йил.
2.
3.
4.
Таржималари. Туркман тилидан:
1. Махтумқули. “Сайланма” 1995 йил.
2. Махтумқули. “Элга ёйдим насиҳат” 2008 йил.
3. Махтумқули. “Севмишам сени” 2014 йил.
4. Мулланафас. “Шеърлар ва Тоҳир – Зуҳра достони” 2010 йил.
5. Отажон Тоғон. “Бегона - роман” 2015 йил.
Қозоқ тилидан:
1. Нурғали Қадирбоев. “Кўприк қурамиз – ҳикоялар” 2009 йил.
2. Сабит Дўсанов. “Ёвшан иси – қисса ва ҳикоялар” 2006 йил.
3. Эрсин Қўйбақар ўғли. “Ёшлигим – бебошлигим” 2006 йил.
4. Абай. “Ёрқин юлдуз - шеърлар” 2015 йил.
5. Мекембой Ўмаров. “Топишмоқлар” 2016 йил.
Қорақалпоқ тилидан:
1. Бердақ. “Танланган асарлар” 1998 йил.
2. Муродбой Низанов. “Ўзга сайёрада етти кун – ҳикоя ва қиссалар” 1995 й.
3. Минай хон Жуманиёзова. “Яшин бўлмай яшай олмайман – шеърлар” 2014 й.
4. Гулнора Нурлепесова. “Шеърий тўплам” 2014 йил.
5. Париза Авезова. “Кундалик дафтар – ҳикоялар” 2013 йил.
6. Меҳрибонгул Тожимуродова. “Болаликнинг бир куни ” 2011 йил.
7. Шароп Уснаддинов. “Шоирнинг ёшлиги – роман” 2015 йил.
Поделиться с друзьями в соцсетях