Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Саломат Вафо

Саломат Вафо

 

Саломат Вафо – 1962 йил 20 январда Хоразм вилояти, Шовот тумани, Маноқ қишлоғида туғилган. 1984 йил ЎзМУнинг Журналистика факультетини тамомлаган. Ёзувчи ўзбек адабиётида роман ёзган илк аёл ёзувчи ҳисобланади. Саломат Вафонинг “Фарида” ҳикоялар тўплами (1989), “Ўзини излаган аёл” қисса ва ҳикоялар тўплами (1991), “Кўнгил фариштаси” қиссалар тўплами (1997), “Тилсим салтанати” (2004), “Оворанинг кўрган-кечирганлари” романлари (2008), “Қора бева” (2009), “Номсиз кема” (2015) ҳикоялар тўплами нашр этилган.