Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Файзи Шохисмоил *

Файзи Шохисмоил

 

ФАЙЗИ ШОҲИСМОИЛ (1938-2015)

Файзи ШОҲИСМОИЛ 1938 yil 10 noyabrda Гуржистоннинг Ахисха туманининг Минадзе қишлоғида туғилган. Болалиги Самарқанд вилояти Митан (ҳозирги Иштихон) tumanida ўтди. Сўнгра Toshkent вилояти Янгийўл tumanida ўсиб улғайди. 1958-1961 йиллар ҳарбий хизматда бўлди.

1961-1966 йилларда Toshkent давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида таҳсил олди. Илк бор журналистик фаолиятини Университет газетасида бошлаб, сўнгра “Тонг юлдузи” газетасида мухбир, адабий xodim вазифаларида давом эттирди, кейинчалик “Ўзбекистон овози” газетасида халқаро бўлим бошлиғи, масъул котиб лавозимларида ишлади. 1976-1978 йилларда Москвадаги Жамоат фанлари академиясида малакасини оширди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ватандош» радиостанциясида бўлим мудири, бош муҳаррир, директор ўринбосари bo‘lib ишлаган. Шу даврда ижтимоий-сиёсий мавзуда юзлаб кўрсатувлар, сиёсий шарҳлар тайёрлади.

Болалар шоири, халқаро шарҳловчи, таржимон сифатида танилди. «Адашбой», «Ирмоқлар», “Чўққи bilan суҳбат”, “Бизнинг олам”, “Йиғлоқи булут”, “Баҳор қўшиқлари” шеърий тўпламлари чоп этилган. Болалар va катталар учун ўндан ортиқ шеър va ғазалларига Шариф Рамазонов, Ботир Умиджонов, Қаҳрамон Комилов va Аваз Мансуров kabi таниқли бастакорлар куйлар басталашган. Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳайдаров, Хурсанд Шеров, Малоҳат Дадабоева, Ғиёс Бойтоев va бошқа санъаткорлар унинг ijod намуналарини жўшиб куйлашган.

Файзи ШОҲИСМОИЛ қардош халқлар va жаҳон адабиётининг сара асарлари Юсуф Вазир Чаманзаминлининг “Икки ўт орасида”, Жуброн Халилнинг “Қайрилган қанотлар”, Ториқ Буғранинг “Усмон Ғозихон”, Баграт Шинкубанинг “Кетганларнинг сўнгиси”, Ясунари Кавабатонинг “Гўзалликнинг кашф этилиши”, Гулшан Алиева-Кангарлининг “Фузулийшунослик тарихи va назарияси”,Азиз Несин, Наби Хазри, Мадина Гулгун, Марварид Дилбози, Чингиз Али ўғли, J.Cheyz, S.Davlatov, V.Zolotuxa, A.Barikko, kabi муаллифларнинг роман, шеър, адабий мақола, hamda қиссаларини ўзбек тилига таржима qilgan.

“Меҳнат шуҳрати” ордени bilan мукофотланган (2004йил).

1997 йилдан умрининг сўнгги 2015 йилгача “Жаҳон адабиёти” журналида масъул котиб лавозимида меҳнат қилди.

Книги