Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Собит Дусанов

Собит Дусанов

 

Собит Дўсанов 1940 йилда Қозоғистоннинг Тўрғай вилояти Амангелди туманида туғилган. Ҳозирги қозоқ адабиётининг етук намояндаларидан бири, жамоат арбоби, Қозоғистон Давлат мукофоти соҳиби.
Унинг ўнлаб роман, қисса, ҳикоя ва публицистик мақолалари турли халқлар тилларига таржима қилинган. Адиб 2000 йилда М. Шолохов номидаги халқаро мукофотга сазовор бўлган. Шунинг билан бир қаторда у Россия педагогика ва ижтимоий фанлар академиясининг академиги саналади.
Собит Дўсановнинг “Тоғ йўли”, “Иккинчи ҳаёт” романлари, “Арвона” номли қиссаси муаллифга катта шуҳрат олиб келиш билан бирга, унинг номини чет элларга ёйишга хизмат қилди.
Собит Дўсанов ўзининг туркий халқлар олдидаги хизматлари учун М. Кошғарий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланган...