Эркин Умаров
Эркин Умаров 1936 йил 28 июнда Тошкентда туғилган. Тошкентнинг эски шаҳар мавзеси – Чиғатой-чақар маҳалласида ўсиб улғайган. Мазкур маҳалла шаҳарда санъаткорлар маҳалласи ҳисобланади. Ўзбекистон халқ артисти А. Исмоилов, Ўзбекистон санъат арбоби Аҳмаджон Қўшнай, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Навоий театри хонандаси М. Холмуҳаммедов таъсирида нафосат ва гўзаллик шайдоси Эркин Умаров болаликдан санъатга айниқса театрга кўнгил қўйган. Шу ҳавас уни Театр ва рассомлик (ҳозирги Ўзбекистон санъат институти) институтига етаклади. 1960 йил ўқишни битириб, мазкур олий юртда фаолият юргазди.1970 йилда номзодлик, 1995 йилда докторлик диссертациясини ёқлади.1960 йилдан театр арбоблари саюзи аъзоси.1988 йили “Профессор” унвони1991 йили “Меҳнат ветерани” медали2005 йили Этика дарслиги учун “Олий таълим дипломи” билан тақдирланган.Саҳналаштирилган асарлари:1980 йили Алишер Навоий номидаги Наманган музикали драмма театрида “Ишчи фарзанди”1991 йили Алишер Навоий номидаги Наманган музикали драмма театрида “Оқила” асарлари қўйилганНашр этилган китоблари:1979 йили “Образлар дунёсида”1985 йили “Жанр эстетикаси”1990 йили “Эстетика” рус тилида1995 йили “Эстетика”2008 йили “Театр эстетикаси”2005 йили “Этика” дарслик
Поделиться с друзьями в соцсетях