Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Авторы

Мирзо Акбар

Родился:

28 февраля 1961 года

 

Акбар Мирзо (Нурматов Акбарали Мирзақосимович) 1961 йил 28 февралда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган. 1978 йили ўрта мактабни битиргач, журналист бўлиш орзусида Тошкентга йўл олади. Бироқ ўша йили омади чопмайди. Келгуси йили эса унга ҳозирги М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетига ўқишга кириш насиб етади. 1984 йили университетни муваффақиятли тамомлаб, Ўзбекстон Журналистлар уюшмасига кичик муҳаррир ва фотомухбир бўлиб ишга жойлашади. Орадан бир йил ўтиб, янги ташкил этилган “Меҳнат” нашриётига муҳаррир бўлиб ишга ўтади. 1985-1991 йилларда оддий муҳаррирликдан то директор ўринбосари лавозимигача бўлган қизғин ижодий йўлни босиб ўтади.1991-2012 йиллар давомида Акбар Мирзо Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида етакчи муҳаррир, “Ўздавкитобсавдотаъминоти” ОАЖда бош директор ўринбосари, “Чўлпон” ва “Янгийўлполиграфсервис” нашриётларида бош муҳаррир вазифаларида ишлаб, тажрибали ношир сифатида танилди. Айни пайтда “MITTI YULDUZ” МЧЖ раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.Акбар Мирзонинг 1988 йилда “Орзуга оқ йўл” асари, 2001 йилда “Қалб исёни” ҳикоялар тўплами, 2010 йилда “Аёзи чўзилган баҳор”, 2011 йилда “Нажот кемаси” қиссалари китоб ҳолида нашр этилди. 2013 йилда эса истеъдодли ёзувчининг “Оқтепалик ўғри” ва “Ажал билан юзма-юз” романлари бирин-кетин нашрдан чиқди. Ушбу асарларни китобхонлар катта қизиқиш билан кутиб олишди. Айниқса, ёзувчининг “Ажал билан юзма-юз” романида мустақилликнинг дастлабки йилларида рўй берган курашлар, эндигина шаклланаётган тузумни ўзгартиришга бўлган уринишлар ва бу борада Ўзбекистон Президентининг олиб борган оқилона сиётати ва мардонавор кураши тўғрисида ҳикоя қилинади. Роман Юртбошимизнинг сиймоси ифодаланган илк бадиий асар сифатида эътироф этилгани билан диққатга сазовордир. Акбар Мирзо романнинг давомини ёзиш устида ижод қилмоқда.

Мирзо Мирпулат

Родился:

20 августа 1949 года

 

Мирпўлат МИРЗО 1949 йил 20 августда Жанубий Қозоғистоннинг Сайрам қишлоғида туғилган. У 1973 йили «Гулистон» журналида эълон қилинган илк шеърий туркуми билан адабий жамоатчилик назарига тушади. Унинг биринчи китоби 1975 йилда «Тонг жилваси» номи билан чоп этилди. Сўнг қатор шеърий тўпламлари мухлислар қўлига бориб етди. М.Мирзо шеъриятининг жозибаси унинг самимийлигидадир. Зотан, шоир табиатни ва инсон кўнглидаги кечинмаларни ўзига хос оҳангларда куйлайди. Айни пайтда, унинг қалб ҳарорати билан йўғрилган шеърларидан ўқувчи янги туйғулар, кутилмаган фалсафий хулосалар кашф этади. М. Мирзо таржима соҳасида ҳам катта ишлар қилди. Унинг таржимасида 300 нафарга яқин жаҳонга машҳур шоирлар шеърлари ўзбек тилида жаранглади. Шунингдек, В. Шекспирнинг «Ёз туни ғаройиботлари», Г. Лессингнинг «Донишманд Натан» пьесалари Миллий театримизда саҳналаштирилди. Мирпўлат Мирзо. Б. Пастернак номидаги (Россия) ва «Алаш» номли (Қозогистон) халқаро мукофотлар соҳиби.

Мирзо Дониёр

Родился:

12 февраля 1978 года

 

Мирзо Алишер

Родился:

21 марта 1948 года

 

Ўзбекистон халқ рассоми (1992), Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти совриндори (1994), Ўзбекистон Бадиий Академиясининг академиги (1997), профессор (1997), "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби (1999), Россия Бадиий Академиясининг фахрий академиги (2012). 1948 йил 21 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. 1968 йилда П.П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини, 1974 йилда В.И. Суриков номидаги Москва Давлат бадиий институтини тамомлаган. Алишер Мирзонинг шахсий кўргазмалари 1977 йилдан то ҳозирги кунга қадар дунёнинг энг ривожланган давлатлари - Германия, Франция, АҚШ, Россия, Болгария, Югославия, Ҳиндистон, Сурия, Корея, Норвегия, Литва, Ўзбекистонда бўлиб ўтган ҳамда тасвирий санъат ихлосмандларининг юксак эътирофига сазовор бўлган. Рассомнинг кўплаб асарлари дунёнинг машҳур музей ҳамда галереяларида сақланиб келмоқда. 2014 йил Алишер Мирзонинг илк романи - "Каллахоналик йигитча" китобхонларга тақдим этилган.