Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Silk Road Publishing (M) * (Китоб дукони)

«Silk Road Publishing (M)»

Манзил: Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Sharof Rashidov ko'chasi, 71b

Телефон: +998909592526 / +998935668854

E-mail: srpublishing.uzbekistan@gmail.com

Ташкил этилган йил: 2018

 

“SILK ROAD PUBLISHING” нашриёти 2018 йилдан ноширлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Нашриётда асосан, маърифий-маданий, илмий-оммабоп, адабий-бадиий, ижтимоий-публицистик йўналишдаги адабиётлар нашр этилади. Нашриёт жамоасида дунёқараши кенг, замон билан ҳамнафас фикрлайдиган 10 га яқин ёш истеъдодли мутахассислар, ҳамда штатдан ташқари таржимонлар жамоаси, четдан таклиф этилган маслаҳатчи мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Нашриётда йилига 15 дан ортиқ номдаги китоблар ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларида чоп этилади. Бугунга келиб нашр этилган китобларнинг адади 50 000 нусхани ташкил этди. Нашриёт сифат ва мазмун уйғунлигини шиор қилган ҳолда фаолият олиб бориши мунтазам равишда ўз натижасини бериб келмоқда. Нашриёт шу оз фурсат ичида чет элда 2 та ваколатхона очди. “SILK ROAD PUBLISHING” нашриёти 2018 йилдан бошлаб ноширлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Нашриётда асосан маърифий-маданий, илмий-оммабоп, адабий-бадиий ва ижтимоий-публицистик йўналишдаги адабиётлар чоп этилади. Нашриёт жамоасида дунёқараши кенг, замон билан ҳамнафас фикрлайдиган 10 га яқин ёш истеъдодли мутахассислар ҳамда штатдан ташқари таржимонлар жамоаси, четдан таклиф этилган маслаҳатчи мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Нашриётда йилига 15 дан ортиқ номдаги китоблар ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларида чоп этилади. Бугунга келиб нашр этилган китобларнинг адади 50 000 нусхага етди. Нашриёт сифат ва мазмун уйғунлигини шиор қилган ҳолда иш олиб бориши мунтазам равишда ўз натижасини бериб келмоқда. Нашриёт шундай оз фурсат ичида чет элда 2 ваколатхона очди. Шунингдек, “SILK ROAD PUBLISHING” нашриёти Хитой Халқ Республикасининг йирик нашриёт ва муаллифлари билан таржима асарлар чоп этиш борасида яқиндан ҳамкорлик юритиб келмоқда. Хитойнинг B&R Book Program, China Classics International, BIBF, Буюк ипак йўли кутубхонаси каби лойиҳалари доирасида китоблар чоп этиб келмоқда. Нашриётнинг халқаро лойиҳалардаги иштироки The Commercial Press, Duzhe Press, Shandong Science and Technology Press, Shanghai Scientific & Technical Publishers каби нашриётларнинг олқишига сазовор бўлди. Жорий йил сентябрда Самарқанд шаҳрида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити чоғида “SILK ROAD PUBLISHING” нашриётида чоп этилган асарлар янги беш юлдузли меҳмонхоналарда делегация аъзоларига тақдим қилинди. Хоссатан, Хитой Халқ Республикасининг Европа Иттифоқидаги элчиси Ван Ивэй қаламига мансуб, “Бир макон, бир йўл” ташаббусига бағишланган “Сквозной мир” асари катта қизиқишга сабаб бўлди. “Жэнмин жибао” рўзномасининг 2022 йил 24 сентябрь сонида нашриёт фаолиятига доир мақола чоп этилиб, унда “SILK ROAD PUBLISHING” нашриётининг икки мамлакат ўртасида маданий алоқалар ўрнатиш йўлида олиб бораётган ишлари юксак баҳоланди. Нашриёт таржима асарлар чоп этиш баробарида ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларга ўгириш, бошқа мамлакатларда уларнинг тақдимотларини уюштириш билан ҳам шуғулланади. Ҳозир Абдулла Қодирий, Ўткир Ҳошимов каби таниқли адибларимиз асарлари хитой тилига таржима қилинмоқда. “SILK ROAD PUBLISHING” нашриёти келгусида таржима асарлар сонини йилига ўртача 100 тага етказиб, бунда ўзбек асарларининг чет тилларга таржимаси улушини ошириб боришни ўз олдига асосий мақсад қилган ва бу борада қатор лойиҳалар ишлаб чиққан. “SILK ROAD PUBLISHING” нашриёти бугунги кунда муаллифлик ҳуқуқи дахлсизлигига катта урғу берган ҳолда, ҳуқуқбузарлик, китобларни рухсатсиз таржима қилиш ва чоп этиш, электрон шаклларини тарқатишни қаттиқ қоралайди. Шу боисдан ҳам рақобат нотенглигига қарамай, муаллифлик ҳуқуқларини қонун доирасида шартнома асосида харид қилишни давом эттирмоқда. Тажрибали таржимонлар жамоаси, дизайнерлар, чет мамлакатлар билан мустаҳкам алоқалар, муаллиф ҳуқуқлари борасида хорижий ёзувчилар уюшмалари билан ҳамкорлик – нашриётнинг кучли томонлари дея эътироф этиш мумкин.

Почта орқали етказиб бериш билан сайтда сотиб олишингиз мумкин булган ҚОҒОЗЛИ КИТОБЛАР

Китоб номи Нашр йили Нарх, сўм Наличие
Методы профилактики новой коронавирусной инфекции 2020 35000 2
Янги коронавирус инфекцияси: профилактика усуллари 2020 35000 2
Ничем не примечательный 1587 год. Начало конца династии Мин 2021 90000 1
Терпимость и свобода 2021 95000 2
Взгляд на Ханчжоу. Путеводитель по вечно прекрасному городу 2020 80000 2
Сквозной мир. Логика инициативы "Один пояс, один путь" 2020 90000 2
Коридор Хэси 2020 80000 2
Хэси йўлларида 2021 80000 2
Промышленное наследие Китая 2021 75000 2
Хитой саноат мероси 2021 75000 2
Ўн икки йил қулликда 2021 60000 2
Ойга саёҳат 2022 45000 1
Краткая история математики 2022 65000 2
Математические истории 2022 60000 2
Вақт машинаси. Ҳикоялар 2022 55000 1
Легенды математики 2022 65000 2