Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
Содиқ Мирзаев , Ҳакимжонов Ю.
2000
Ўзбек (кир)
286
Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)
Рейтинг |
Биринчи китоб тақдимида келтирилганидек, Ўзбекистон ва умуман Ўрта Осиё тарихшунослигининг мўътабар манбаларидан бири, йирик муаррих ва нозиктабъ шоир Хофиз Таниш ал Бухорий қаламига мансуб «Абдулланома» («Шарафномайи шохий») асари асримиз 50-йилларида марҳум шарқшунос таржимон Содиқ Мирзаев ва шарқшуносларнинг залворли меҳнати эвазига халққа таништира бошланган эди. Афсуски, Туркистон тарихининг Шайбонийлар ҳукмронлигида кечган XVI асрини деярли тўлиқ қамраган тароватли асар нашри ниҳоясига етмай қолганди. Ўзбекистон олимлари ва ноширлари ҳамкорликда ишлаб ушбу тарихий асарни шартли равишда икки жилдда, тўрт қисмда Сиз азиз китобхонларга тақдим этишга жазм қилдилар. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланади.
«Абдулланома»нинг иккинчи жилди ҳам Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти иштирокида Халқаро Амир Темур хайрия жамғармасида ҳамкорликда илк маротаба тўла равишда нашрга тайёрланди.