Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39


Амир Темур ғори ажойиботлари ёхуд соҳибқирон қадамжоларига сафар

Амир Темур ғори ажойиботлари ёхуд соҳибқирон қадамжоларига сафар
Кўрганлар, жами:

1456

Ҳаммуаллиф:

Нашр йили:

1992

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

32

Нашриёт:

Чўлпон

ISBN рақами:

5-8250-0353-3

Ўзбекистонда эмасмисиз? Унда, китобга тўлов қилиш учун Kitob.Ruга ўтинг!
Электрон китоб (0,4Mb) :

2300 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
Кўп йиллар мобайнида бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темурнинг кечмиши, тарихий ўрин ҳақида ёлғон маълумот олдик ёки батамом маълумотсиз келдик Айниқса, тоғни манзил этиб катта-катта адолатли юришларига юз тутмоқин ният этган Амир Темур фаолиятининг бошланғич даври ҳақида жуда кам билардик. Кўлингиздаги китобга Амир Темур ҳақида ана шу даврларда халқ томонидан айтиб юрилган афсона, тарихий лавҳалар ва муаллифларнинг "Темур ғори"га қилган сафар кечималари киритилган. Китобнинг бадий савиясига муаллифларнинг ўзлари масъулдир.

“МОЗИЙГА ЮЗ БУРИБ...” ЁХУД ЖАҲОНГИРНИНГ ҲАЁТ САҲИФАЛАРИ

«Биз ким, Мулки Турон Амири Туркистонмиз.
Биз ким, миллатларнинг энг қадими ва энг улуғи
Туркнинг бош бўғинимиз!»
Амир ТЕМУР

Ҳурматли китобхон! Темур қадамжолари бўйлаб саёҳатга шайланишдан олдин, буюк бобомизнинг таваллуд топган манзилгоҳи, ота-онаси, жаҳонгирнинг шахсияти, феъл-атвори хусусида, унинг ўз замондошларида уйғотган таассуротлари борасида мавжуд бўлган асарлар ёрдамида қисқача маълумот беришни лозим топдик.

Даставвал, буюк соҳибқироннинг исм-шарифи хусусида: қадимда туркий халқларда — ота-боболаримиз удумига кўра етти пуштини номма-ном билиш, ундан-да олдинроқ ўтган авлод-аждодларининг шажарасини ёдда саҳлаш ҳам фарз, ҳам қарз ҳисобланган. Ана шу ақидадан келиб чиқилганда соҳибқирон бобомизнинг исми шарифларининг тўлиқ аталиши («Темурнома» китоби бўйича) Амир Темур ибн амир Тўрағай баҳодур ибн Барқул баҳодур ибн Илонгиз баҳодур ибн Инжил ибн Коражор Нуён ибн Амир Суғучин ибн Иримчи Залосхон ибн Қожувли баҳодурхон ибн Тарбонхон дея зикр қилинади.

Бу шажарадан кўриниб турибдики, соҳибқироннинг падари бузрукворларининг исми шарифи Тўрағай баҳодур ибн Барқулдир. Айрим манбаларда ва халқ орасида бу ном баъзан «Тарағай» (ҳатто, Чироқчи туманида шу атамалик қишлоқ ҳам мавжуд) шаклида зикр этилади. Можор олими Ҳерман Вамбери маълумотига кўра бўлғуси жаҳонгирнинг отасининг исми «Тарағай» ҳам, «Тўрағай» ҳам эмас, балки Тўрғайдир. «Тўрғай» (қуш номи)нинг маъноси изоҳланган, у ҳақда маълумот берадиган қўлланма ҳозирча эълон қилинганча йўқ. Қадимий аждодларимиз — туркий қавмларнинг исломиятдан олдин будда ва шаманизм (кўк дини)га сиғинганликлари, уларнинг тотемлари эса қуш ва ҳайвонлар бўлгани, Темур даври ва ундан кейин ҳам бу удумлар сақланиб қолганлигини ёдга туширсак, эҳтимол бу масала ойдинлашар...

Буюк бобокалонимиз волидаларининг муборак номлари эса Тегина (баъзи манба ва халқ ривоятларида Некия) Бегим Моҳ деб аталган. Тегина Бегим Моҳнинг келиб чиқиши Бухорои шарифдан бўлиб, бу муҳтарама аёл Садр-аш-шариъа унвонлиқ мулла (олим) кишининг фарзандидир. «Амир Темур Кўрагоний жангномаси» муаллифи таъкидлагандек: «Садр-аш-шариъанинг қизлари Тегина Бегим Моҳдан бўлғуси соҳибқирон Амир Темур туғилиб, бу ўғул сабабидан Тегина Бегим Моҳ кўп машаққатлар тортган» («Темурнома», 47-бет). Бу ўринда ўқувчида табиийки бир савол туғилади: «Бўлғуси жаҳонгирнинг она томондан бобоси — Садр-аш-шариъа унвонига ноил бўлган бу зотнинг исми шарифи ва насл-насаби ким бўлган?» Ўша давр солномачиси Фасиҳ Хавофий маълумотига кўра: «Тегина бегимнинг отаси, яъни Темурнинг бобосини исми шарифлари Садр-аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Тож аш-шариаъ Маҳмуд ибн Аҳмад ал Маҳбубий ал Бухорий, қисқача талқинда айтганда Садр-аш-шариъа Убайдуллоҳдир. Бул зот Бухоро музофотида яшаб умргузаронлик қилган таниқли олимлар авлодидан бўлган. Авлод-аждодлари ҳам шу юртнинг туғди-битди кишиларидан бўлиб, ислом динининг пешволаридан саналишган. Садр-аш-шариъа деган қутлуғ диний унвонга сазовор бўлган мавлоно Убайдуллоҳнинг оталари Мавлоно Маҳмуд ибн Аҳмад ҳам тож-аш-шариъа деган улуғ унвон соҳиби бўлган.

Энди Амир Темур Таваллуд топган сана ва манзилгоҳ хусусида сўз юритсак...

...

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Амир Темур гори ажойиботлари ёхуд сохибкирон кадамжоларига сафар