Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2013
Ўзбек (кир)
839
978-9943-10-979-7
Рейтинг |
Ушбу дарслик «Асаб касалликлари фани давлат таьлим стандарти»га асосланиб тайёрланди ва унинг мавзулари xусусий неврологияга оид материаллардан иборат. Дарслик замонавий илм-фан ютуқларига асосланган холда ёзилган бўлиб, унда касаллик номи, етиологияси, патогенези, клиникаси, ташxиси, қиёсий ташxис, даволаш алгоритми, прогнози ва профилактикаси аньанавий ёсинда ёритилган. Мавзуларнинг бундай ёритилиши талабалар томонидан уни ўзлаштиришни осонлаштиради. Ҳар бир мавзуда келтирилган ташxис қўйиш ва даволаш алгоритми Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари томонидан ишлаб чиқилган стандартларга қатьиян амал қилган ҳолда тузиб чиқилди. Барча бўлимларда замонавий нейровизуализация усуллари, яьни КТ, МРТ, МРА, ПЕТ, транскраниал допплерография, дупплексли сканирлаш, иммунологик ва вирусологик текширувлар бўйича олинган маьлумотлар ёритилган. Ташxис қўйиш ва даволаш босқичлари кетма-кет равишда баён этилган. Бу эса беморга қайси босқичда умумий амалиёт шифокори ва қайси босқичда невролог ёрдам кўрсатиши зарурлигини кўрсатиб беради. Дарслик изоҳли жадваллар ва расмлар билан бойитилган. Шунингдек, барча мураккаб атамаларнинг изоҳи келтирилган. Ҳар бир мавзу оxирида назорат учун саволлар мавжуд.