Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Бегона

Бегона
Кўрганлар, жами:

6619

Муаллиф:

Нашр йили:

1991

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

272

Нашриёт:

Камалак

ISBN рақами:

5—633—00589—9

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

9200 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Дадахон Нурийнинг илк асари — «Оқшом қўшиқлари» лирик қиссасини китобхонлар илиқ кутиб олган эди. Унинг «Бегона» деб аталган иккинчи қиссаси Абдулла Қаҳҳордай талабчан адиб диққатини ўзига тортган, унинг тавсияси билан «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган, сўнгра алоҳида китоб бўлиб босилиб чиққан. Диққатингизга ҳавола этилаётган роман, қисса ва ҳикоялар ҳам ўйлаймизки, ўз ўқувчиларини албатта топади.

  • Осмон устуни (Роман)
  • Бегона (Қисса)
  • Ҳикоялар

Осмон устуни
(Роман)
БИРИНЧИ БОБ

Имтиҳон кунлари

У қадрдон қишлоғи — тўрт томондан баланд, осмонўпар тоғлар билан ўралган Бодомзорни қанчалик соғинган бўлмасин, у ёрга тезроқ етиб бориш учун қанчалик талпинмасин, кун бўйи шаҳарда қолиб кетди. Салимжон икковлашиб бир амаллаб кечки поездга билет олишди...
Йигитали қаттиқ силкиниб, узоқ йўлга тушган поезд купесидаги ўз жойига чўзилди-ю, кўзини юмди. Уни уйқу эмас, хаёл гирдоби элитган эди. Ажабо, уч йил Бодомзорда бўлмабди-я! Қишлокда нима ўзгаришлар, қандай янгиликлар бўлдийкин!.. Ўзинику, у ерда обрўйи чет элга кетмасдан олдин ҳам чакки эмасди. Буни эслаганда, ҳатто кулгиси қистайди. Ёдида бор: институтнинг иккинчи курсида ўқиб юрганидаёқ уни мактабга таклиф этишган, битирувчи иккита синфнинг йигит қизлари олдида директор Бўрихўжа ака кўп қизиқ гаплар айтганди: «Қишлоғимизда биринчи бўлиб олий ўқув юртига кириш шарафига муяссар бўлган ким? Мана, бизнинг ўқувчимиз! Қишлоқда биринчи бўлиб етишиб чиққан чет тили бўйича мутахассис ким? Шу ўзимизнинг мактаб ўқувчиси! Чет элларга бориб ўқийдиган, зарурат бўлса, ўша ерларда таржимонлик қиладиган, делегацияларни олиб юрадиган ким? Ўзимизнинг Лев Толстой номли мактаб ўқувчиси — Йигитали!»

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!