Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2012
Ўзбек (кир)
208
978-9943-00-482-5
6500 сўм
Рейтинг |
Нигора Муҳамедованинг асли касби шифокор. Оилали. Беш фарзанднинг онаси. Болаликдан косметология соҳасига қизиқиши кучли бўлган. Шунинг учун ҳам чорак асрдан буён аёллар гўзаллигини асраш йўлида тинмай изланмоқда. Изланишлари натижасида косметология соҳасида бирмунча ютукдарга эришган.
Ташқи гўзалликни асраш аёлнинг ички гўзаллиги, қалб дунёсини билмай туриб, англамай туриб, кўрмай туриб амалга ошмайди. Нигора аёл қалби, унинг юз минг сир-синоати, одоб, ахлоқ, тарбия мавзуларида ҳам қалам тебратади, ижодкор аёл.
Бугун Нигора Муҳамедовани нафақат Тошкент шаҳрида, балки Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида ҳам яхши танишади, радиотўлқинлар орқали эшиттиришларини мириқиб тинглашади. У ўзининг «Орият-Доно» ҳамда «Наврўз» радиоканалларидаги эшиттиришлари орқали минглаб мухлислар орттирган.
Шунингдек, у «Гўзаллик сирлари», «Сабр саҳроси», «Оқибат йўқолмасин» китобларининг муаллифи ҳам. «Бир чимдим меҳр»да муаллиф ўз услуби, анъаналарига содиқ қолади. Яна ўша доимий ва абадий мавзулар - оила бахти, оила бутунлиги, оила файзи. Бир қараганда оддий, жўн гаплар. Лекин уларга етиш йўли нақадар узоқ, нақадар қийин. Мақсад - ана шу йўлда кўмаклашиш.