Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39


Бухоро Амирлигининг олтин хазинаси

Бухоро Амирлигининг олтин хазинаси
Кўрганлар, жами:

3666

Нашр йили:

2008

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

180

Нашриёт:

Фан

ISBN рақами:

978-9943-09-560-1

Ўзбекистонда эмасмисиз? Унда, китобга тўлов қилиш учун Kitob.Ruга ўтинг!
Электрон китоб (9,2Mb) (2Mb) :

7300 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Истиқлол қаддимизни ростлаб, ақлимизни пешлаб қарамликдан озод этди. Ўзлик, тафаккур ва маънавиятимизнинг тикланиши тарихимизнинг қора деб кўрсатилган жиҳатларини тўғри англашимиз, махфийликка маҳкум этилган воқеликнинг рўёбга чиқаришимиз имконини берди. Ушбу тадқиқот мана шу буюк имконият маҳсули – муаллифнинг кейинги бир неча йиллик изланишлари самараси ила дунёга келди. Унда Бухоро амирлигида чоракам икки аср давомида тўпланган беҳад катта ва беҳисоб олтин хазинасининг қисман тарихи ва тахминий миқдори, тақдир ва қисмати тарихий ҳужжат ҳамда чоп этилган бошқа манбалар асосида биринчи маротаба илмий жиҳатдан ўрганилиб, умумлаштирилган. Шунинг билан бирга хазина ҳақидаги ҳар хил мақсадда тарқатилган ёлғон ва уйдирмалар имкон даражасида таҳлил қилиниб, тарих фанига ҳозиргача маълум бўлмаган, хазина билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар ҳам берилган.

Мазкур монографик асар илмий-оммабоп усулда ёзилган бўлиб, ўз мазмуни ва моҳиятига кўра, тарихчи ва иқтисод тарихи мутахасислари, банк ва молия ходимлари, тадбиркорлар, олий ўқув юртлари талабалари, умуман кенг китобхонларнинг илмий-маънавий эҳтиёж ва талабларини қондиришга хизмат қилади, деган умиддамиз.

1.2. Жадидчиликка қарши мутаассиблик - амирлик
ва хазина заволи

Бухоро амирлиги ва унинг беҳад катта олтин хазинаси ленинчи большевистик партия томонидан уюштирилган «инқилоб», яъни босқин туфайли тарихан завол топди. Аммо бу фожиа бошқа бир томондан бевосита Бухоро жадидчилиги ва жадидлари билан ҳам боғлиқ бўлди.

Бухорода жадидчилик ҳаракати жамиятни янгилаш ва ислоҳ қилиш, шунинг билан бирга, амирлик монархиясини конституциявий монархия билан алмаштириш мақсадида тарих майдонига келди. Аммо бунинг оқибати эса бошқача бўлиб чиқди. Амирлик ва хазина бой берилди. Бухорода коммунистик мустамлака истибдоди ўрнатилди. Нега шундай бўлди? Бизнингча, бу саволга тўғри жавоб топиш ҳозир Бухоро тарихининг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб турибди.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!