Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
1990
Ўзбек (кир)
96
Мавжуд эмас
Рейтинг |
Ватанимизнинг табиати, унинг бой тарихи, сержило маданияти ва адабиёти дунёнинг турли мамлакатларида яшаган алломаларни қизиқтириб келган. Улар баъзан улуғвор, баъзан фожиали воқеаларга тўла бу тарих ҳақида, ўтмишда яшаган буюк аждодларимиз, жумладан, Амир Темур тўғрисида кўплаб рисолалар, бадиий асарлар ёзиб қолдиришган. Можор олими Ҳерман Вамберининг ушбу китоби бу асарлар орасида алоҳида ўрин эгаллайди.
Қатағон йиллари ушбу китоб ноҳақ қораланиб, унинг нашри таъқиқланганди.
Китоб айрим қисқартиришлар билан чоп этиляпти.
Ҳозирги кунда китобнинг тўла матни нашрга тайёрланяпти. Нашриёт яқин йиллар ичида унинг изоҳлар билан бойитилган тўла нашрини китобхонларга тақдим этишни режалаштириб қўйган.
Ҳа, можор олими Ҳерман Вамберининг ўтмиши кўмилган миллат ҳақидаги гапларини айниқса бугун — фуқаро ва уламоларимизнинг деярлиси яқин ва узоқ тарихимиз хусусида ўта юзаки тасаввурга эга бир даврда эслаш жуда ўринлидир. Мозийдан бехабарлик кечаги ҳам бугунги авлодни бир мунча синдириб, маънавий қашшоқ ва кучсиз, юртига, миллатига, истиқболига бефарқ қилиб қўйганди. Хайриятки, элимиз бу кунга келиб у мудроқ, муте, қўрқувпараст руҳий муҳитдан қочмоққа, қутулмоққа тутинди. Шунинг учун ҳам бугунда ёшу кекса бирдай сиёсатга, иқтисодга, маданиятга ҳавасманд бўлиб қолди, миллий урф-одатлар, бойликлар ҳақида қизишиб ўйлай бошлади. Баъзилар эса, келажакка — зулматли бир парда қоплаган тун каби ҳозирда мажҳул бир бўшлиққа каловланиб тикилганча каромат қилмоққа уринади. Афсуски, истиқболни аниқ, тиинқ билимга эришмасдан туриб тасаввур этиш мумкин эмас. Дейликки, бугунги жумҳуриятимизда яшаётган авлоднинг ота-боболари олти минг йиллик тарихга, маданиятга эга; аждодларимиз ўтмишда кўп даврларда ҳукмронлик ҳам қилганлар, ҳукм остида ҳам бўлганлар; шунга қараб миллий ривожланиш ва таназзул пайтлари ҳам рўй берган. Биз кечмишда ер бойликларимиз, чегараларимиз, элимизнинг нуфузи, қўшни мамлакатлар билан сиёсий ва иқтисодий алоқалари, машҳур кишилари, айниқса, миллатни жаҳон миқёсида шуҳратлантирадиган буюк шахслари ҳақида асосли бир қарорга келмасдан туриб, барибир, келажакда ҳаётимиз қандай бўлишини тасаввур қила олмаймиз.
...