Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2008
Ўзбек (кир)
305
30200 сўм
Рейтинг |
Қўлингиздаги мазкур китобда орамиздаги одамлар - баъзи нотайин қисмат эгаларининг армон ва алам билан йўғрилган кечмишлари қаламга олинган. Зеро, бундай надоматли тақдир кишиларининг пушаймонларидан тегишли хулоса чиқариш хайрлидир. Уларнинг хатоларидан кераклича ибрат топиш, ундайларнинг зулм ва залолат ботқоғига тушиб қолмасликнинг ҳадисини олишга ўргатиш асарнинг туб моҳиятига, мағзига сингдирилган. Чунки, ёмонлик ва ёвузлик билан инсон боласи ҳеч қачон чинакам бахтга эриша олмаган, аксинча, эзгулик ва яхшилик йўли абадийдир!
Детектив қиссада тасвирланган воқеалар сиз билан бизнинг ён-атрофимизда бўлиб ўтган, шунинг учун китобда учрайдиган қаҳрамонлар тимсолида ўзимизни, ўзимизни бўлмаса, атрофимиздаги инсонларни кўрамиз. Яхшисидан ибрат олиш, ёмонининг афсус-надоматидан хулоса чиқариш ихтиёри эса ўзимизда. Бу ўринда ёзувчи ўз ихтиёридаги жамики далил ва ҳужжатларни маржондек бир ипга тиза олганки, натижада кўпчилигимизда учрайдиган лоқайдлик ва тепса-тебранмаслик иллатларининг хунук оқибатлари бир олимнинг бошидан ўтказган оғир синовлари орқали дадил, рўй-рост очиб ташланган. Ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар - прокуратура ҳамда миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг ўта хатарли вазиятлардаги жасоратлари бор бўйича кўрсатилган.