Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2002
Ўзбек (кир)
158
6800 сўм
Рейтинг |
Электр ўтказувчанликнинг зоналар назарияси ҳақида тушунча
Қаттиқ жисмнинг электр ўтказувчанлигига сабабчи бўладиган электронлар ўтказувчанлик зонаси электронлари деб аталади, бунда «зона» деганда зич жойлашган энергетик сатҳлар тўплами тушунилади. Квант қонунларини баён этишда биз электронларнинг мумкин бўлган энергетик сатҳлар бўйлаб тақсимланишини белгиловчи жуда муҳим ва умумий бўлган Паули принципини тушунтири бўтамиз. Ҳозирча фақат бу принципга биноан бир системага тегишли барча электронлар турли квант ҳолатида бўлишини қайд қилиб ўтамиз.
Мувозанат ҳолатда системанинг энергияси энг кичик бўлади. Бироқ Паули принципи ишни мураккаблаштиради. Паули принципигамувофиқ, электронларнинг айний, бир-биридан фарқ қилмайдиган квант ҳолатларда бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун электронлар сони етарли бўлганда квант қонунларига биноан минимал энергияли энергетик ҳолатлар (қуйи энергетик «сатҳлар») гуё тўлиб туради. Кичик энергияли бу ҳолатларни баъзи электронлар «эгаллаб» тургани учун, электронларнинг айний ҳолатларда туришини «таъқиқловчи» Паули принципига биноан, қолган электронларга каттароқ энергияли ҳали бўш сатҳларни эгаллашга тўғри келади.
Агар N дона бир хил атом битта кристалл бўлиб бириккан бўлса, у ҳолда электронларнинг энергетик ҳолатига атомларнинг ўзаро таъсирлари таъсир кўрсата бошлайди. Бундай ўзаро таъсир натижасида электроннинг исталган бир энергетик ҳолати N та ўзаро яқин ҳолатларга ажралади, бу ҳолатларнинг ҳар бирида фақат биттадан электрон тура олади...