Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2010
Ўзбек (кир)
204
978-9943-330-73-3
8800 сўм
Рейтинг |
Розия Тужжор ҳозирги замон Эрон адабиётининг йирик намояндаларидан биридир. Асосан, ҳикоя жанрида қалам тебратиб келаётган адибанинг бир неча ҳикоялар тўплими дунё юзини кўрган, айрим ҳикоялари эса турли тилларга таржима қилинган. Розия Тужжор ўзига хос услубда ёзади. Унинг ёзганлари фалсафий мушоҳадалар билан бойлиги, тил ва услуб гўзаллиги ҳамда ижтимоий муаммоларнинг ўртага қўйилиши жиҳатидан бошқа ёзувчиларнинг асарларидан ажралиб туради. Розия Тужжор шарқона тафаккур билан дунёга қарайдиган сюрреалист ёзувчидир. У кўпроқ қаҳрамонларининг руҳий кечинмалари ва ботиний ҳолатларини моҳирона тасвирлашга интилади.
САРИҚЛЛРНИНГ ТЎКИЛИШИ, ЯШИЛЛАРНИНГ ЎСИШИ
Ҳеч ким эшитмаса-да, пичирлаб деди:
- Ҳаммомга кириб ювинишим, сўнгра сочларимни тараб тартибга солишим керак. Мана бу рўмол ва кўйлакнинг остида ҳам ялтираб туриши керак. Бирозгина атир ҳам сепиб олай. Оҳ, булардан таралаётган сассиқ ҳиддан ўлиб қолай дейман. Шунча қилганимга қарамай, яна бўлишмаса-чи? Мана шу ифлос қўллар, кир кўйлак, иситманинг шиддати ва ўлим ҳиссидан тарс-тарс ёрилиб кетган мана шу бадан билан яна қандай қилиб ўзимнинг ҳалиям бор эканлигимга ишонай? Булар менга муҳтож, мана шу нарса менинг кўнглимга таскин беради. Яна... ўша эскирган қоғозлар ҳам!
Эшикнинг тирқишидан ингичка ва мулойим овоз хонанинг ичига ўрлади:
- Хоним! Шовқин кўтаришяпти. Эшикни синдиришяпти...
Овоз чиққан томонга қаради ва ғазаб билан қўлини силтади:
-Ҳозир чиқамаи, аҳмоқ! Тушундингми?! Ёки ҳалиям тушунмадингми?!
Қизчанинг овози худди асабларннинг яланғоч симлари устига ёпирилган қор кўчкисига ўхшарди. Кошкийди, бутунлай овозини ўчиришнинг иложи бўлса...