Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2009
Ўзбек (кир), Ўзбек (лот)
96
978-9943-360-22-8
6000 сўм
Рейтинг |
Муҳтарам китобхон!
Ушбу китобча муаллифи – таниқли шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммаднинг 300га яқин шеърлари қўшиқ қилиб айтилади, "Тошкентнинг нозанин маликаси", "Хотинлар"гап"идан чиққан ҳангома" каби саҳна асарлари Ўзбек Миллий академик драма театри, Муқимий номидаги Респуб¬лика мусиқий театри, вилоят театрлари ва қўшни Тожикистон, Қирғизистон театрларининг репертуаридан ўрин олган. Унинг асарлари асосида "Темир эркак" бадиий филми, "Жиноят устида ушлансин", "Хотинлар "гап"идан чиққан ҳангома" телевизион филм-спектакллар ишланган. "Кўнглим менинг", "Мен сени севдим" каби шеърий, "Ипак гиламлар", "Ҳазилкаш шох,", "Амир Темурнинг туғилиши" каби пиесалар тўпламларининг муаллифи бўлган Ҳайдар Муҳаммад умр бўйи ёзиб юрган тўртлик, иккиликлари, "Шабнам қатралари" сарлавҳали қатралари ва Соҳибқирон Амир Темур васиятлари асосида ёзилган тўртликларини сизга янги тўплам шаклида туҳфа этди.
Бу китобча сизга манзур бўлади деган умиддамиз.