Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
216
978-9943-353-79-4
Мавжуд эмас
Рейтинг |
Мазкур ўқув қўлланма кадрлар тайёрлаш бўйича Давлат таълим стандарти ва «Хорижий давлатларда банк иши» фанининг ўқув дастури асосида яратилган.
Ўқув қўлланмада «Хорижий мамлакатларда банк иши» курсида асосий база бўлиб ҳисобланган йирик ва саноати ривожланган давлатлар банк тизимининг тузилиши, ривожланиши, глобал трансмиллий банкларнинг пайдо бўлиш сабаблари, таркибий тузилишидаги ўзига хос томонлар, амалга ошираётган банк операцияларининг турлари, банк иши фаолияти, тўлов тизими ва назоратининг тартибга солиниши, банк ишининг барқарор ривожланиши бўйича давлат сиёсати, банк тизимидаги миллий ислоҳотлар, халқаро молиявий ва иқтисодий инқироз таъсирида юзага келган халқаро ва миллий муаммолар ва уларни юмшатиш борасида йигирмата (О20) саноати ривожланган давлат раҳбарларининг Вашингтон ва Лондон Саммитида ишлаб чиқилган чора-тадбирлари ҳамда алоҳида давлатларда инқирозга қарши курашишда ишлаб чиқилган Давлат дастурларининг иқтисодий ва молиявий самараларини ёритишга ҳаракат килинган.
Шунингдек, ўкув қўлланмада фоизсиз банк тизимига асосланган Ислом банкларининг фаолияти, афзаллиги ва ўзига хос томонлари очиб берилган. Шу билан бир қаторда ЕвроОсиё Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕврАзЭС) аъзо давлатларидан бири бўлган Россия Федерацияси банк ва тўлов тизими ҳам атрофлича таҳлил қилинган.
Ўқув қўлланма иқтисод йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, аспирантлар ва халқаро валюта-кредит муносабатлари соҳаси мутахассисларига мўлжалланган.