Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2010
Ўзбек (кир)
432
978-9943-330-38-2
12900 сўм
Рейтинг |
“Ҳукмдорнинг қарғиши” деб номланган ушбу детектив қиссада Александр Македонскийга тегишли бўлган буюмлар, Муҳаммад Ҳоразмшоҳ тахти ва юртимиз тарихига оид бошқа кўплаб асори-атиқаларнинг бадавлат коллекционерлар, собиқ шўро ҳукумати вакиллари, чет эл разведкаси агентлари томонидан қидирилиши ҳамда уларнииг қўлга киритилиши давомида кечган воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади.
Эрта баҳор... Тоғ ёнбағридаги барра майса билан қопланган яйловда саноқсиз қўй-қўзилар ўтлаб юришибди. Она сутига тўйган қўзилар буталар остида мудрашмоқда; эрта тонгдаги маърашлар бир қадар тинган.
Қуёш чарақлаб турган бўлса-да, баҳор салқини этни жунжиктиради. Тепаликда най чалиб ўтирган чўпон йигит чакмонини устига ташлаб олган, сал терлаганига қарамай, бошидаги чўгирмасини ечмаган. Отардан тахминан ярим чақирим масофада йилқи уюри кўриниб турибди. Тўдабоши айғир уюрни серўт тарафга бошлаб кетмокда.
Қишки уйқудан турган суғурлар, юмронқозиқлар орқа оёқларида тик турганча, тез-тез атрофни кузатишиб, сўнгра қувлашиб ўйнашмоқда. Тоғ унгурларидан какликларнинг сайроғи эшитилар, бу овоз тоғдан жилга бўлиб оқиб тушаётган сойнинг шовуллаши билан ҳамоҳанг бўлиб, табиатга ажиб бир манзара бахш этмокда. Тоғ каптарларининг галаси яйловнинг бир чеккасига қўниб, афтидан, чўпонлар қўйларга арпа олиб келишаётганда тўкилган донни топиб олган, шекилли, ўша ердан қўзғолмай донлаб юришибди. Каптар ва какликларга бургутлар, ўлаксахўр қузғунлар кўп ҳам зарар етказолмас, чунки уларнинг парвози бу йиртқичларникидан тезкор, шу сабабли бамайлихотир донлаб юришарди. Бургутлар нисбатан каттароқ бўлган тувалоқ каби қушларни, қуён, тулки каби жониворларни овлашар эди. Шуниси қизиқки, ёввойи қуёнлар ниҳоятда чопқир, яширинишга уста бўлсалар ҳам, бургутлар уларни ҳеч қийинчиликсиз овлайди...