Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Кечикаётган одам

Кечикаётган одам
Кўрганлар, жами:

15736

Муаллиф:

Нашр йили:

2002

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

448

Нашриёт:

Шарқ

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб:

Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)

Рейтинг

  • Аннотация
  • Фикр ва мулоҳазалар
Бу китобга муаллифнинг турли йилларда ёзилган ва нашр этилган, шунингдек, турли йилларда ёзилган-у, аммо хали ўқувчига нотаниш қиссалари жамланди; уларни адиб ижоди маълум босқичининг ўзига хос сарҳисоби ҳам дейиш мумкин.
Ҳар хил мавзудаги бу асарларнинг асосий ғояси инсондаги инсонийликни тадқиқ этиш, инсон мўъжизасининг турфа манзараларидан ҳайратланишдан иборат. Уларни бирлаштириб турадиган яна бир жиҳат - замонавийлик, айни чоқда ўткинчи «об-ҳаво»лардан холиликдир. Воқелик талқинида гоҳо ҳаётга ўта талабчан ёндашув тамойили устунлик қилаётгандек кўринса-да, қиссаларнинг барчаси бетакрор бир самимияти билан кишини мафтун этади, муҳими - зериктирмайди, лоқайд қолдирмайди: уларда баён йўсини ҳам, тасвир ҳам тордек таранг.
Тўпламдан «Кечикаётган одам» деган асарни қидириб овора бўлманг. Бу - умумлаштирувчи, таъбир жоиз кўрилса, мундарижавий ном. Дарвоқе, инсон ҳаётда ҳамиша нимагадир эришолмайди, нимагадир улгуролмайди - кечикади. Қолаверса, бу асарларнинг каҳрамонлари — ўтган асрнинг одамлари. Бу дегани улар эскирган ё кечаги одамлар эмас. Инсон кексайиши мумкин, ҳаётдаги мавқеи ўзгариши мумкин, лекин унинг мағз-моҳияти қолади. Адабиёт учун эса шуниси муҳим.
Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!