Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Келинлар дафтарига. Ҳаёт дарслиги

Келинлар дафтарига. Ҳаёт дарслиги
Кўрганлар, жами:

7627

Муаллиф:

Нашр йили:

2019

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

516

Нашриёт:

Давр пресс

ISBN рақами:

978-9943-5492-0-3

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Электрон китоб:

Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)

Рейтинг

  • Аннотация
  • Фикр ва мулоҳазалар
Файзли аҳил оила «бахт саройи» деб таърифланади. Никоҳ ўқилганда шу сарой пойдеворига илк ғишт қўйилади. Мазкур саройни эр ва хотиннинг ўзлари барпо этишлари керак.
Юрагида ширин орзу-умидлар билан келинлик сарпосида куёв хонадонига қадам қўяётган қиз ўзи учун сирли туюлган янги хонадоннинг тартиб-қоидалари, интизомларини ўзлаштириб олади. Агар у инсонийлик фазилатлари, аёл, она бўлишдек масъулиятли вазифалар, оилани мустахкамловчи асослар ҳақидаги тушунчаларга эга бўлса, ундай келин энг бахтли аёлга айланади.
Ўзбекистан халқ ёзувчиси Тоҳир Малик «Келинлар дафтарига» рисоласида ана шу долзарб мавзуда суҳбат юритади. «Одамийлик мулки»га илова тарзида юзага келган ушбу ахлоқ рисоласи келинларга мурожаат сифатида ёзилган бўлса-да, унда куёв, қайнота, қайноналар эътиборини тортувчи масалалар ҳақида атрофлича фикр юритилган. Муаллиф унда китобхонларни ҳасад, қарғиш, мазах каби иллатлардан огоҳ этиб, сабр, қаноат каби фазилатларга эришишга ундайди.
Шунингдек, адиб жамиятнинг дуру гавҳари саналмиш оила мустаҳкамлигининг асослари ҳақида баҳс юритаркан, ҳадис ва ривоятлардан ибратли мисоллар келтиради. Китобда қўни-қўшничилик, меҳмондўстлик, вақт қадри, исрофгарчиликдан қочиш, хуллас, инсонни гўзал қилувчи жамики фазилатлар хусусида сўз боради.
Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Келинлар дафтарига. Хаёт дарслиги