Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2014
Ўзбек (кир)
240
978-9943-28-141-7
7800 сўм
Рейтинг |
Ватанимиз Ўзбекистон Россиянинг қарийб бир ярим асрлик мустамлака зулмидан озод бўлганига чорак аср тўлмоқда. Бу даврда беҳад катта ва улуғвор тарихий ҳодиса юз берди. Қадимдан дунёга машҳур бўлган давлатчилигимиз замонавий асосда қайта тикланиб, жаҳонга янгитдан танилди. Ватанимиз равнақи Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг миллий мустақиллик ва тараққиёт йўли — «ўзбек модели» асосида амалга ошиб, такомил топмоқда.
Мазкур монографик асарда шу тарихий йўл — моделнинг яратилиши тарихи, ижтимоий-маданий ҳаётда тутган ўрни илк бор тадқиқ этилди.
Китоб тарихчи ва жамиятшунос олимлар, илмий тадқиқотчи ва талабалар, давлат ва жамият бошқаруви раҳбар кадрларига мўлжалланган.
«Ўзбек модели» — барқарор тараққиёт, фаровонлик ва ҳамкорликнинг умуммиллий стратегик дастури (Сўзбоши ўрнида)
Муқаддима
I бўлим. Методология ва инновация — тараққиёт ўзаги
II бўлим. Миллий мустақилликка эришишнинг ўзбек модели
III бўлим. Миллий мустақил тараққиётнинг ўзбек модели
IV бўлим. «Ўзбек модели» ва Ўзбекистон тарихи фани
Хулоса
Илова: Ислом Каримовнинг тарих, муаррих ва тарих фанига оид методологик фикрларидан намуналар
Фойдаланилган адабиётлар
Муаллиф ҳақида
Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигини эълон қилиб, тарихий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган давр мобайнида босиб ўтган мураккаб, айни пайтда залворли одимларига назар ташлар эканмиз, Ватанимиз озодлиги нақадар машаққатли ва тинимсиз курашлар, халқимизнинг оғир ва фидокорона меҳнати эвазига қўлга киритилгани, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширган эзгу ишларимиз, эришган натижаларимиз беихтиёр кўз ўнгимиздан ўтади. Бу ҳақда гапирганда, аввало мустақилликнинг дастлабки йилларида юртимизда қандай оғир вазият ҳукм сурганини ёдга олишга тўғри келади. Собиқ совет тизими қатъий марказлаштирилган ҳолда режалаштириш ва тақсимлаш усулига асосланган эди. Ғоят улкан табиий, минерал- хомашё ва меҳнат ресурсларига, инсоний салоҳиятга эга бўлишига қарамай, Ўзбекистон собиқ иттифоқда аҳолининг турмуш даражаси, ижтимоий ва гуманитар соҳалар ривожи бўйича охирги ўринлардан бирида турар эди. Давлатимиз раҳбари томонидан ана шу ҳолатларнинг барчаси эътиборга олиниб, мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб дунё тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш асосида мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширила бошланди. Унда миллий урф-одатларимизни ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва янада мустаҳкамлаш, умумбашарий қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш орқали Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан уйғун ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди.
...