Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Минг қуёш шуъласи

Минг қуёш шуъласи
Кўрганлар, жами:

14069

Таржимон:

Рустам Жабборов

Нашр йили:

2016

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

288

ISBN рақами:

978-9943-27-248-4

Парчани ўқинг
Электрон китоб (1,8Mb) :

7200 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Aziz kitobxon! Taniqli amerikalik afg‘on adibi Holid Husayniy qalamiga mansub, juda katta shov-shuvlarga sabab bo‘lgan asarni hukmingizga havola etmoqdamiz. Asarda yaqin o‘tmishda, bizdan atigi bir necha yuz chaqirim yiroqda yuz bergan haqqoniy voqealar tilga olingan. Asar qahramonlarining fojiaviy qismati bilan tanisharkansiz, ularga nisbatan hamdardlik hissini tuyish barobarida tinchlik, osoyishtalik, farovonlik singari ne’matlarning qanchalik bebaho ekanini anglab etasiz. Qalbingizda biz yashayotgan zamon va makon uchun behad shukronalik jo‘sh uradi. Hullas, o‘zingiz o‘qing, zavq oling, iztirob cheking va xulosa chiqaring, azizlar!

БИРИНЧИ БОБ
Мар ям илк бор «ҳароми» деган сўзни эшитганида беш яшар қизалоқ эди. Хулласи калом, бу ҳодиса пайшанбада юз берганди. Ўшанда унинг эс-ҳуши жойида эмас, ўзини қўярга жой тополмасди. Ахир пайшанба кунлари уларнинг ёнига Жалил келарди-да! Вақтни тезроқ ўтказиш учун (ҳадемай у узоқдан қўлларини силкитганча, тизза бўйи ўтларни босиб кела бошлайди) Мар ям стулнинг устига чиқиб олди ва токчадаги хитойи чинниларга қўл узатди. Бу чинни сервиз Мар ямнинг икки яшарлигида дунёдан ўтган бувисидан қолган ягона ёдгорлик бўлиб, ойиси уни кўз қорачиғидек асрарди. Нана (Мар ям ойисини шундай атарди) қушлар ва хризантема гуллари тасвири туширилган пиёлаларни, тумшуғи эгик чойнакни, ёвуз руҳларни қувадиган аждар нусхаси солинган қанддонни, ҳатто ишлатишга ҳам кўзи қиймасди. Худди шу қанддон Мар ямнинг қўлчасидан ёғоч полга сирғалиб тушдию чил-чил бўлди. Нана полда сочилиб ётган чинни бўлакларини кўрдию юзлари қизариб, лаблари титради, ҳамиша меҳр билан боқиб турувчи кўз «Нанам нинг елкасига яна шайтон миниб олди», деб ўйлаб, қўрқиб кетди. Йўқ, ўтиб кетди. Нана қизининг қўлларидан маҳкам тутиб, ўзига тортди ва тишларини ғижирлатганча, унинг қулоғи остида ғазабнок шипшиди: – Ҳў қўлгинанг сингур, аҳмоқ! Менга кўрсатган кароматинг шу бўлдими? Бу митти ҳароми мени хонавайрон қилмаса гўргайди. Шундай қимматбаҳо нарсани синдирди-я! Ўшанда Мар ям ҳеч нарсани тушунмаганди. «Ҳароми» деган сўз унга мутлақо нотаниш эди. Ҳали жуда кичкина бўлгани учун бу мудҳиш ҳақоратнинг маъносини англаёлмасди. Зотан, бунда унинг ҳеч қандай гуноҳи йўқ, ҳамма айб дунёга келишига сабабчи бўлган кимсаларда эди. Мар ям бу сўз бари бир ёмон маъно англатишини сезганди. Улғайгач, ҳаммасини тушунди. Ўшан да онасининг овозидаги нафрат оҳанги бежиз эмасди. Ҳароми, яъни Мар ямнинг ўзи барчага тегишли бўлган ҳуқуқлардан маҳрум этилган, ҳеч кимга керак бўлмаган бир жонзот экан. Муҳаббат, оила, уй-жой – буларнинг ҳеч бири унинг учун эмас. Жалил Мар ямни бирор марта бундай атамаган. У ҳар доим қизини «менинг гулғунчам», дерди. У қизчасини тиззасига ўтқизиб, Мар ям туғилган қадимги Ҳирот – не-не мутафаккиру алломалар юрти, Шарқ маданияти бешиги ҳақида қизиқарли ҳикоялар айтиб берарди.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Минг куёш шуъласи