Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Мукошафат-ул қулуб II (Қалблар кашфиёти)

Мукошафат-ул қулуб II (Қалблар кашфиёти)
Кўрганлар, жами:

21797

Жанр/бўлим:

Бадиий адабиёт

Таржимон:

Миразиз Аъзам 0

Нашр йили:

2004

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

336

Нашриёт:

Минхож

Парчани ўқинг
Электрон китоб (7,4Mb)
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

7800 сўм

Сотиб олиш
Қоғозли китоб

60000 сўм

Сотувчи - KITOBXON
Дўкон тел.: (90) 959-25-26

Рейтинг

  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
нет описания
  • ИККИНЧИ ҚИСМ
  • Қилмишига яраша
  • Қабр ва қабрдаги савол жавоблар
  • Илмал-яқин, айнул-яқин
  • Оллоҳни зикр этишнинг фазилати
  • Намоз фазилатлари
  • Намоз ўқимаганнинг жазоси
  • Жаҳаннам ва жаҳаннамнинг азоби
  • Гуноҳдан қўрқишнинг фазилати
  • Тавбанинг фазилати
  • Зулмнинг ёмонлиги
  • Етимга зулм ўтказишдан сақланиш
  • Кибрнинг ёмонлиги
  • Тавозу (камтарлик одоби) ва қаноатнинг фазилати
  • Дунёга мағрур бўлмоқ
  • Дунёнинг ёмонлиги ва ундан тийилиш
  • Садақанинг фазилати
  • Мусулмон биродарнинг эҳтиёжини қондирмоқ
  • Таҳоратнинг фазилати
  • Намознинг фазилати
  • Қиёматнинг қўрқинчликлари
  • Жаҳаннам — тарози
  • Кибр-ҳаво
  • Етимга яхшилик қилиш ва зулмдан тийилиш
  • Ҳаром ейиш
  • Фоиз
  • Бандалик ҳаққи (бурчи)
  • Ҳавойи нафсга берилишнинг ёмонлиги ва нафснинг орзуларидан воз кечиш
  • Жаннат ва жаннат аҳлининг даражалари
  • Сабр — ризо — қаноат
  • Таваккулнинг фазилати
  • Масжид ва жомеъларнинг фазилатлари
  • Каромат аҳлининг фазилатлари ва риёзат
  • Имон-нифоқ
  • Ғийбат
  • Чақимчилик — гап ташиш
  • Шайтоннинг душманлиги
  • Муҳаббат билан нафснинг ҳисоб-китоби
  • Ҳақ билан ботилни аралаштирмоқ
  • Жамоат билан намоз ўқишнинг фазилати
  • Тунги намознинг фазилати
  • Ёмон олимларнинг жазоси
  • Гўзал ахлоқ
  • Кулмоқ, йиғламоқ, либос
  • Қуръоннинг, илмнинг ва олимларнинг фазилати
  • Намоз ва закотнинг фазилати
  • Ота-онага яхшилик ва фарзандлик бурчи
  • Қўшничилик ҳаққи ва йўқсулларга ёрдам
  • Майҳўрликнинг касофати
  • Пайғамбаримизнингмеърожи
  • Жуманинг фазилатлари
  • Хотиннинг эрдаги ҳаққи
  • Эрнинг хотиндаги ҳаққи
  • Шайтоннинг ҳийласи
  • Чолғу тингламоқ
  • Бидъат ва ҳавойи нафсга берилиш
  • Ражаб ойининг фазилатлари
  • Муборак Шаъбоннинг фазилати
  • Рамозоннинг фазилати
  • Қадр кечаси
  • Байрамнинг фазилати
  • Зулҳижжанинг фазилати
  • Ошуро кунининг фазилати
  • Фақирларга иззат-икром
  • Тобут — қабр
  • Жаҳаннам азоби
  • Тарози ва сирот кўприги
  • Пайғамбаримизнинг вафоти
  • Изоҳлар

ҚИЛМИШИГА ЯРАША

Пайғамбаримиз — ул зотга Оллоҳнинг саломи бўлсин — банданинг дунё билан видолашув чоғидаги ҳолати ҳақидашундай буюрдилар:

Банда аламини ва сархушлигини енгиллаштирмоққа ҳаракат қилади. Бу онда мушакларидан баъзиси бошқасига: «Хайр! Омон бўл! Мендан айрилдинг. Мен ҳам қиёмат кунигача сендан айрилдим!» — дейди.

Ҳар бандаи мўминнинг бошида уч ҳасрати бўлади:

  1. Руҳнинг бадандан айрилиш чоғидаги ҳасрат.
  2. Ўлим фариштаси, яъни Азроил шарпаси кўринганда қалбда туғилган ҳасрат.
  3. Маййит, ўлим фариштасининг гуноҳкор киши руҳини олган чоғидаги сувратини кўрганда гуноҳларини эслаб, бошидан кечирган ҳасратлари.

Абу Ҳурайра Пайғамбаримиздан ривоят қилади:

Довуд алайҳиссалом рашкчи эди. Уйдан чиққанда эшикларни қулфларди. Бир кун яна эшикларни қулфлади ва чиқиб кетди. Лекин бир оздан кейин хотини уйда бир эркак борлигини кўрди ва: «Бу одам қай гўрдан пайдо бўлди? Довуд келиб қолса иш ёмон бўлади», — деди. Бир оздан сўнг Довуд алайҳиссалом келди. У одамни кўрди ва: «Сен кимсан?» — деб сўради. У шахс: «Мен шундай бир кимсаманки, маликлардан қўрқмайман ва маликлар ўзларини мендан парда билан яширолмайдилар» — деди. Шунда Ҳз. Довуд: «Қасамки, ундай бўлса, сен ўлим фариштасисан!» — деди ва жойига бориб, кийим-бошларига ўранди...

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Мукошафат-ул кулуб II (Калблар кашфиёти)