Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2015
Ўзбек (кир)
176
978-9943-987-25-3
8000 сўм
Рейтинг |
Тўлиқ даволаниш мумкин
Япониялик олим, профессор, табиий даволанишнинг мумтоз усуллари тарғибчиси Кацудзо Ниши ҳаётининг ўзи ҳам ўрнак олиш учун беқиёсдир. Шифокорлар унинг болалигидаёқ тузалмас касалликка дучор бўлгани, умри 20 ёшга ҳам етмаслигини айтишган эди. Ўша давр тиббиёти уни даволашда ожизлигини деярли тан олди. Бироқ ҳеч нарсага қарамай, Ниши нафақат ўзини даволаб бир умрга ногирон бўлиб қолишдан сақлади, балки узоқ самарали ҳаёт кечириб, ўзининг машҳур Саломатлик тизими билан кўплаб инсонларга ёрдам берди.
Кацудзо Нишининг тан олишича, бу Соғломлаштириш тизими унинг кашфиёти эмас. У мазкур тизимни ишлаб чиқаргунча кўплаб даволаниш услуб ва тизимларини ўрганиб чиққан. Улар орасида қадимий юнон ҳамда миср тиббий амалиёти, тибет, хитой, филиппин тиббиётлари, йога, шунингдек, табиий йўл билан даволаниш, диетология (парҳезшунослик), биоэнергетика, сув билан даволаш каби соҳаларда муваффақиятга эришган замонавий тадқиқотчилар ва бошқаларнинг ишлари бор. У юзлаб манбалар орасидан энг самарали, энг таъсирчан даволаш услубларини танлаб олиб, уларни бутун тугалланган тизимга бирлаштирди ва шу билан ўзининг ҳамда кўплаб инсонларнинг саломатлигини тиклай олди.
Кацудзо Ниши ўзидан сўнг катта илмий манба қолдирган бўлиб, уларнинг аксарият қисми кенг оммага маълум эмас. Унинг шогирдлари ва издошлари бу манбаларни ўрганиш ва бир тизимга солиш борасида катта иш олиб бормоқдалар. Ниши услубларига асосланган Токиода бир бутун институт ишламоқда.