Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
Ўзбек (кир)
354
Мавжуд эмас.
Буюртма учун: (90) 959-25-26
Рейтинг |
Одатлар энг қадимий даврлардан бошлаб инсоният ҳаётининг муҳим таркибий қисми бўлиб келган. Одатлар кишилар ҳаётига шу қадар чуқур сингиб кетганки, бирор шахс, оила, уруғ, қавм, миллат, давлат ҳаётини уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Инсониятга одатлар тарихан нима учун керак бўлган?
Одат одамлар томонидан яратилган эзгу амалларнинг йўқолиб кетишига йўл қўймайдиган ҳодиса сифатида пайдо бўлган. Орттирилган тажрибаларни унутиб, уларни қайтадан ихтиро қилавермаслик учун инсонга одат зарур. Одатлар ҳаётий муҳим ҳаракатларнинг такроран намоён бўлишига ва сақлаб қолинишига хизмат қилган. Одатлар хатони такрорламаслик, ютукдарни мустаҳкамлаш, ҳаёт учун керакли янгиликларни излашга ундаган.
Одатлар узоқ тарихий жараён давомида пайдо бўлиб, камол топиб, жамият тараққиётида ижобий роль ўйнаган. Бироқ замонлар ўзгарса ҳам, айрим эски одатларга кўр-кўрона амал қилавериш жамият ҳаётига салбий таъсир қилган. Шунинг учун замон, табиат, сиёсат, тузум, муҳит ўзгарганидан сўнг одамлар эҳтиёжини қондиролмай қолган одатлар унутилиб, ўтмишда қолаверган.
Одатлар доираси ҳам турлича бўлган. Баъзилари миллат даражасида, бошқалари муайян ҳудуд, туман, айримлари қишлоқ ёки маҳалла доирасида қўлланади. Шундай одатлар ҳам борки, уларга бир оила доирасида амал қилинади.