Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ўлим ўпқони

Ўлим ўпқони
Кўрганлар, жами:

3147

Нашр йили:

2021

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

128

Нашриёт:

Академнашр

ISBN рақами:

978-9943-6502-2-0

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Электрон китоб:

Мавжуд эмас.
Буюртма учун: (90) 959-25-26

Қоғозли китоб

24050 сўм

Сотувчи - KITOBXON
Дўкон тел.: +998 90 959-25-26

Рейтинг

  • Аннотация
  • Фикр ва мулоҳазалар

Темирпўлат Тиллаевни бугунги китобхонларнинг кўпи яхши танимай-ди, ёзганларини ҳам кўпчилик ўқимаган. Эҳтимол, марказдан узоқда яшаб, ижод қилиш бунга сабабдир... Бироқ ёзган биргина асари билан ақли ижод назарига тушиб, яна ўттизга етиб-етмай собиқ Иттифоқ Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлиш ҳазил гап эмасди.

Қўлингиздаги китобга адибнинг икки асари киритилган. «Ворис» – хасис, пул ва бойликдан бошқаси қулоғига кирмайдиган, одамийлик, чин инсонлик хислатларини тан олмайдиган Чала отлиғ ота ва унинг бутунлай зидди – тириклик, ҳаёт маъниси фақат моддиятга боғлиқ эмаслигини аллақачонлар англаган ўсмир ўғил ҳақидаги қисса. Мутолаа чоғи ҳаётда не муҳим ва нима иккинчи даражали эканини беихтиёр фаҳмлайсиз. «Ворис» шунчаки меросхўр, отанинг пулпараст кўнглига бўйсунадиган давомчи эмас. Сираям! У қадри пасаяётган меҳр, нархи бебаҳо шафқат, фазилатлар ворисидир.

«Ўлим ўпқони» қиссаси эса ўзбек адабиётига жаҳон адабиётининг анъаналарини дадил олиб кирди. Инсон ботинидаги «чоҳ»нинг нақадар чуқурлиги ҳақида бизни огоҳлантирди. Ҳеч ким кўрмаётган чоҳнинг борлигини исботлаш учун Турон – аслида, энди улғайган Ўлмас – худди Исо Масиҳ ўз ихтиёри билан чормихга боргани каби, ўзини шу чоҳга қурбон қилди. Агар жаҳон адабиётидан тузуккина хабардор бўлсангиз, «Ўлим ўпқони»даги хулоса, мақсадни ҳам равшан англайсиз. Биз шунчаки яшамаймиз, балки маъно сабаб умргузаронлик қиламиз. Маъно эса моддият, бойликда эмас, билъакс, ўзликни топиш, кўнгил тўлмаслигида. Мана, асосий гап қаерда!

«Ўлим ўпқони» ва «Ворис» қиссаларини ўқиш асноси уларнинг икки сўқмоққа тегишли экани, лекин бориб-бориб йўллари туташиши, муддао якдиллиги кундек ойдинлашади. Сизга мутолаа лаззати, фикрлаш бахти, тафаккур кенглигини тилаймиз.
Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Улим упкони