Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
384
978-9943-4541-3-2
8000 сўм
Рейтинг |
Камина ким десангиз
Бўстонлиқ фидойиси
«Биринчи қалдирғоч»
«Тиллахон буванинг тошканли ўғли»
Ҳар қадамда бир муаммо
«Ёвчиққан»дан чиққан ёв
Пском водийси узра қора булутлар
Жанг майдони
Бош вазирнинг қаҳри ва меҳри
Зўраки «Раҳнамо»
Сув деган билан чанқоқ босилмас
Устоз ва шогирд
Яхшиликка йўғрилган қисмат
«Подахона» муаммоси
Кашмирга саёҳат
«Хотинқочди»га ташриф
Бировлар ташвиши деб
Дўстлар дийдори
Садоқат ва хиёнат
Ногиронлик аравачасидан қолган рўшнолик излари
«Колхоз»ни «Калхўз»га айланиши ҳамда «Дийдорлашув анжумани»нинг туғилиши
Наманган анорининг қисмати ёки боғбон ва миришкорлар авлоди
Дала-боғ қовунининг шуҳрати ва инқирози
Нурафшон хонадон ва ҳиндистонли ўғил
«Ҳоким қочди» ўйини
Бузуқ феъл қурбонлари
Устознинг сўнгги сафари
Яхшининг шарофати
«Калхўз»ча «тўнтариш»
Хайрли ишлар режаси
Ўзингдан чиққан балога
Тубанлик
Буқаламун нусхалар
Зўравоннинг дағдағаси, Валатнинг машмашаси
Чироқ ташвиши
Кўргулик
Шармандага шаҳар кенгми
Бузғунчилик иддаоси
Тайёр ошга баковуллар
Тажовуз
Бўрилар
«Кўзбойлагич»
Шайтон ўйинлари
Қидирув
Қабоҳат ва мурувват
Аламзадалик алангаси ёки нафс балоси
Таги тешик кўзача
«Хусусийлаштирилган» мажлисда кўрилган «вертолёт учун» 400.000 сўмлик сув масаласи
Туш ва ривоят
Ҳар хил одамлар
«Аҳ, Галина Николаевна, Галина Николаевна...»
Қилмиш-қидирмиш
Пешлавҳа ёдгорлигининг ўғирланиши
Ёлғизлик азоби
Талваса
Бузғунчи «Отахон»
Бўрон
Безовта тун
Сўнг сўзКАМИНА КИМ ДЕСАНГИЗ...
Эй, биродар-у азизлар, муҳтарама онахон-у опа-сингиллар, «Бормисиз, омонмисиз» деб куйлаган эди бир машҳур хонанда опахонимиз.
Бош омон бўлса, кўраверар экансан деганларидек, мана, бизам шунча йиллардан бери кўрадиганимизни кўриб юрибмиз.
Лаббай, сен кимсан ўзинг, бошимизни қотирмай, мақсадингни айт, демоқчимисиз?!
Хўп-хўп, қуллуқ, айтганим бўлсин, азизим. Ҳай- ҳай, одам шунақа ҳам бетоқат бўладими, худди поезддан кеч қолаётгандай. Вақт йўқ дейсиз-да! Ҳозир у анқонинг уруғи бўп кетган-ку, ким бекорчи дейсиз.
Сўзим тўғрими? Демак, тўғри! Бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз.
Айтганимдек, ўзим ҳақимда: ашаддий дайди—саёҳатчиман, андаккина қалам тебратиб тураман, «ли-сойин тилли» деганларидек, ўзбекча-ўрисчада. Ёзганларим интернетда ҳам кўриниб туради.
Баъзида оловдай сийналарини бошим орқасига тираб, илҳом париси деган кўринмас малак гарданимга миниб олгандек бўлади-да, кўзим ости қоронғилашиб, хаёлга берилиб кетаман: «Эҳ, чўчоғингдан аканг» дея, ҳукумат радиосига ҳам чиқиб олиб, «Тўйбола»га бағишланган шеърини ўқишдан тоймаган бахшиёна назмкор Рустам Мусулмондаги: Машрабона девоналиг-у, ёзганларида содда теранлик аломатлари бор шоир Йўлдош Эшбекдаги хусусиятлар каминада боро-в дея, ўйланиб қоламан. Кейин, бирдан ақлу-ҳушимни олган анаву мегажинни елкамдан ҳайдаб соламан-да, камтарлик ҳам эви билан-да акоси деб, ўзимни-ўзим дашномлаб қўяман.
Дарвоқе, фикр-мулоҳазам чўзилиб кетганлиги учун узр.
Сал аввалида дайди — оввораликка бироз ишқивозлигимга ишора қилиб ўтганимнинг боиси бор. Яъни падари бузрукворимиз (жойлари жаннатда бўлсин) «сафар ойи»да тугилган эканларми, ҳаётлари кўча-кўйда ўтсин дея ният қилишган эканми, ул зотга қўйилган исмнинг ижобати шўрлик менинг бошимга тушган.
Шундай бўлгач, ўқувчилигимнинг барча ёзги таътил кунларини тоғ-тошларда тентираш билан ўтказганман...