Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39


Осмон устуни

Осмон устуни
Кўрганлар, жами:

2299

Муаллиф:

Нашр йили:

1979

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

272

Нашриёт:

Ёш гвардия

Ўзбекистонда эмасмисиз? Унда, китобга тўлов қилиш учун Kitob.Ruга ўтинг!
Электрон китоб (7,2Mb) (2Mb) :

4800 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
Дадахон Нурий "Оқшом қўшиқлари", "Боғларда баҳор", "Бегона" каби қиссалар китоби ҳамда қатор ҳикоялар муаллифи. У ҳаётнинг мураккабликларини одамларнинг ўзаро муносабатлари, турмуш можаролари орқали очишга интилади. Ёш ёзувчи ўзининг янги йирик асари "Осмон устуни"да оқкўнгил, бўш-баёв йигитнинг тасодифан тубан бир муҳитга тушиб қолган орқали икки хил ҳаётий муносабат тўқнашувини кўрсатади. Яхшилик ҳамиша барқарорлигини уқдиради.

Самолёт осмонга кўтарилганига икки соатча бўлди.

Чўлу саҳролар, баланд тоғлар орқада қолди. Энди кўм-кўк дала-боғлар кўзга ташлана бошлади. Йигитали иллюминатор ойнасига тиралиб олганича қачонлардан буён юраги маҳтал бўлиб талпинган бу қадрдон юрт жамолига кўз узмасдан боқар, қалби чексиз ҳис-ҳаяжон билан жўш урарди.

Яна тепалар, нақ осмон қаърига ёриб кириб кетгандай баҳайбат чўққилар... Анча пастда дарахтларга бурканиб ётган жажжигина қишлоқ. Аҳён-аҳёнда сада қайрағочлар орасидан оқариб уйчалар кўриниб қолади. Анаву, шундоққина қишлоқ устига соя ташлаб турган баланд тоғ ёнбағридаги ялангликка қип-қизил мато ёзиб қўйилгандай. Бу, шубҳасиз, лолазор. Самолёт худди Бодомзор устидан учиб ўтаётгандек туюлди Йигиталига. Ҳатто тарам-тарам дарахтзор орасида сариқ либосли аёл кўзига чалингандай бўлди. «Балки Назирадир! Ёки онасимикан? «Аэроплан» учиб ўтса узоқ тикилиб қараш одати бор эди унинг...»

Қадрдон Бодомзорни эслатиб, қалбида ширин туйғулар уйғотиб юборган кичкина бу тоғ қишлоғи ҳам ортда қолди. Энди ҳаво лайнери нилгун қир-адирлар, чексиз боғлар устидан сузиб ўта бошлади. Тўп-тўн бўлиб ёппасига гулга кирган дарахт новдалари шундай гўзалки, қани энди иложи бўлса, Йигитали ҳозир шу ерда тушиб қолса-ю, қирмизи тусга кирган мана шу шафтолизорлар, чимилдиқдаги келинчаклардек оппоқ ҳарир гулларга чулғанган беҳизорлар ичида чопқиллаб юрса! Назира ҳам оппоқ гулга бурканган олчазорлар оғушидан унинг истиқболига пешвоз чиқиб келса.

Йигитнинг осуда ва ширин хаёлларини стюардессанинг бир неча тилларда «Тошкентга қўнаяпмиз! Тошкентга қўнаяпмиз!» деган овози бўлиб юборди.

Ғилдираклар ерга тегиши билан улкан самолёт бир чайқалиб қўйди-да, кейин текис ғилдираб кетди. Йўловчилар шукур, дегандай бир-бирларига мамнун қараб қўйишди.

Кимлардир яқиндагина қаттиқ зилзилани бошидан кечирган шаҳарни қай аҳволда эканлигини кўришга ошиқар, иллюминатор туйнукларидан зўр бериб ташқарига мўраларди.

Йигитали Тошкент аэропортини бундан икки йилча аввал қандоқ ҳолда кўрган бўлса, ҳозир ҳам шу ҳолда, ҳатто саришта, янада мафтункорроқ ҳолда кўрди. У самолёт зинасидан тушиб келаркан, гуллар ҳиди анқиб турган она юрт баҳорининг қиз тароватидай оромбахш ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олди. Қаёққа кўз ташламасин, гул... йўлкалар четида, дарахтлар новдасида, одамлар қўлида: хуллас ҳаммаёқда гул. Ҳаммаёқда баҳор шавқ-завқи ҳукмрон. Аэропорт одатдагидек гавжум. Самолётлар кетма-кет қўниб-кўтарилиб турибди. Нарироқда карнай-сурнайнинг киши қалбини жўштириб юборадиган садолари, чилдирмаларнинг гиж-бадабанги авжида. Йигитали юкхонадан чамадонларини олишни ҳам унутиб, беихтиёр ўша томон юрди...

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!