Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2012
Ўзбек (кир)
232
978-9943-389-09-0
7200 сўм
Рейтинг |
«Юрган дарё, ўтирган бўйра», – дейди доно халқимиз. Дунё кўриб, дунёларни кашф этишга нима етсин! Бу билим ва сабоқлар она юртинг равнақига ҳисса қўшишини англасанг, нур устига аъло нур!
«Беш денгиз оша» асарида ёш қаҳрамоннинг ўз орзу-мақсадларига етишиш йўлидаги интилишлари ҳақида ҳикоя қилинади. У молиявий оламнинг биз билган-билмаган сир-асрорлари борасида бой маълумот бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Китоб ўз ҳаётини яхшилаш ва фаровонлигини оширишни истаган кенг ўқувчилар оммасини қизиқтиради деган умиддамиз.
Турфа инсонлар ҳаёти, уларнинг феъл-атвори, донишмандлигини ўзида жо этган мазкур китоб ўтмиш қаъридан сўзласа-да, бугунги кун учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сиз молиявий дунёнинг ўзига хос қонунларини билиб олиб, ҳикматлар маўзини чақасиз. Ўз даврининг донишмандлари қолдирган меросдан баҳраманд бўласиз. Зотан, «Ўтмишдан келган бойлик сирлари» асари фақат бой бўлиш ҳақида ҳикоя қилмайди. Эрк, озодликка интилиш, бу йўлда матонат кўрсатиш, ақл-идрокни ишга солишни ҳам ифода этади. Ўқинг, руҳий озуқа олинг, бой бўлинг.