Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2020
Ўзбек (кир)
320
978-9943-24-342-2
Мавжуд эмас.
Буюртма учун: (90) 959-25-26
Рейтинг |
Вақт адабиётни ҳаққоний синовдан ўтказиб сарагини-саракка, пучагини-пучакка чиқариб қўяди. Вақт ҳукмига қарши ҳеч нарса қилиб бўмайди. Бошимизни қашлаб: "Ҳақли жазо!" деб тақдирга тан берамиз, холос.
Бироқ, яна бир тоифа адиблар борки, улар Бобуршоҳ каби "Бизни унутқанни унутмак керак!" деб ўзлари номуносиб меросхўрлари устидан ҳукм чиқариб, мангулик мозорида ўткинчи сарбозорнинг шовқин-суронига қулоқ солиб сокингина ётибдилар. Алалхусус, ноҳақ унутилган ёзувчиларимиздан энг салмоқлиси, шубҳасиз, Раҳим Бекниёздир. 1986 йилда муаллифнинг "Ёш гвардия" нашриётида чоп этилган "Бола мерган" китобига ўлмас устод Эмин Усмон томонидан ёзилган таништирмада бундай дейилади: "Раҳим Бекниёзнинг номи адабиёт мухлисларига таниш. Адибнинг қатор асарлари каби унинг янги китоби ҳам табиат ҳақида. Тўпламдан ўрин олган кичик ҳикоялар, овчи хотиралари ёки ов лавҳалари чинакам табиат шайдосининг, уни севгучи, фақатгина севиб қолмай, балки фарзандлик меҳри билан табиат олдидаги бурчини ўташга орзуманд инсоннинг ўй-кечинмалари билан йўғрилган".
Орзуманд ёзувчимиз таваллудининг 100 йиллик санаси арафасида нашр этилаётган "Овчи ҳикоялари", китобхонни ҳайратомуз олам билан бир умрлик ошно қилиб қўяжак.
Бетакрор Хоразм табиатига ошнолик ва ошуфталик давомли бўлсин!