Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2000
Ўзбек (кир)
56
5600 сўм
Рейтинг |
Муаллифдан
1. Ўзбек мусиқасининг маҳаллий услублари
2. Ўзбек мумтоз мусиқасининг умумназарий масалалари
3. Асосий жанрлар таркиби
4. Мақом унинг турлари ва нота ёзувлари
а) Бухоро мақомлари (Шашмақом)
б) Хоразм мақомлари
в) Тошкент — Фарғона мақом йўллари
5. Достон ва унинг мусиқий жиҳатлариЎЗБЕК ХАЛҚ МУСИҚАСИНИНГ МАҲАЛЛИЙ УСЛУБЛАРИ
Адабиётшунослик, санъатшунослик соҳаларида, хусусан мавжуд мусиқий адабиётларда услуб сўзи ҳар-хил маъноларда қўлланиб турилиши маълум. Булардан бир ҳолларда унинг кенг, умумлашма, бошқаларда эса хийла тор, ёки кўчма маъно ва мазмунлари қайд қилинади. Таъкидлаш лозимки, услуб атамаси ҳам мазмунан, ҳам моҳиятан турлича идрок этилса-да, айни пайтда у ўзаро яқин, муштарак тушунчаларни англатиши мумкин. Демак, аввало бу масалага ойдинлик киритиш зарур.
Услуб сўзи ёрдамида аввало бирмунча кенг, аниқроғи — йиғма маънода жаҳон халқлари мусиқа санъатига хос умуммиллий ёки муайян минтақавий хусусиятлар табиати ифодаланади. Бунга, жумладан, «шарқона мусиқий услуб», «оврўпоча мусиқа услуби» каби иборалар яққол мисол бўла олади. Бошқа барча бадиий ижодиёт кўринишлари мисоли, мусиқада ҳам миллий ўзига хосликка айнан услуб атамаси ёрдамида қисқа ва лўнда тавсиф берилади.
Мусиқий асарларнинг ички тузилиш қонуниятлари бу масалада янада муҳимроқ аҳамият касб этади. Яъни, асосий воситаларнинг ўзаро муносабатларини белгиловчи мезонлардан у ёки бу услуб аниқланади. Хусусан, «бир овозли» ёки «монодик», «кўп овозли», жумладан, «гармоник», «полифоник», «гомофоник» номли услублар шулар тоифасига киради. Йирик ижодий йўналиш ва оқимлар, масалан, «классицизм», «романтизм», «импрессионизм», «реализм» ва бошқалар ҳам услуб тушунчаси билан бевосита боғлиқдир...