Мақоллар халқ тажрибасидан ўтган воқеа-ҳодисаларнинг сўздаги ўзгармас ифодаси, десак, мулоға бўлмас. Мазкур китобда миллатимизга хос ўзбек халқ мақолларини жамладик. Сиз азизларни қизиқтиради, деган умиддамиз.
- Сўзбоши
- Ватан ва ватанпарварлик ҳақида мақоллар
- Дўстлик ва душманлик ҳақида мақоллар
- Жамоатчилик ва худбинлик ҳақида мақоллар
- Яхшилик ва ёмонлик ҳақида мақоллар
- Яхши сўз ва ёмон сўз ҳақида мақоллар
- Адолат, инсоф ва инсофсизлик ҳақида мақоллар
- Меҳнатсеварлик ва ишёқмаслик ҳақида мақоллар
* * *
Бадқавм бўлсанг – бўл,
Беқавм бўлма.
* * *
Балиқ сув билан тирик,
Одам – эл билан.
* * *
Бегона тупроқ – девона тупроқ.
* * *
Бировнинг юртида бек бўлгунча,
¤зингнинг юртингда ит бўл.
* * *
Булбул чаманни севар,
Одам – Ватанни.
* * *
Булбулга боғ яхши,
Какликка – тоғ.