Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
О.Р. Умаралиев Э.Н. Бўрибоев
2021
Ўзбек (кир)
238
978-9943-6085-2-4
Рейтинг |
Туризм соҳаси ривожланаётган мамлакатлар учун бандлик, валюта ва солиқ тушумларининг асосий манбаи ҳисобланади. Ривожланаётган мамлакатларда туристик даромадларнинг валюта оқими хорижий донорлардан олинадиган барча ёрдам оқимларидан анча катта. “World Travel & Tourism Council” маълумотларига кўра, саёҳат ва туризм учун сарфланган ҳар бир доллар уч доллардан ортиқ иқтисодий даромад келтиради. Дунё бўйлаб ушбу соҳада 100 миллиондан ортиқ ишчи ишлайди, юқори сифатли меҳмонхоналар бюджет меҳмонхоналаридан икки баробар кўп иш ўринлари яратади. ЖСТ томонидан сайёҳлар сони 2020 йилга бориб йилига 1,6 млрд. кишига кўпайиши, бу эса халқаро туризмдан нақд пул тушуми 2020 йилга бориб 2 трлн. АҚШ долларидан ортишига олиб келиши прогноз қилинган бўлса, бугунги кунга келиб, жаҳон туристик хизматлар бозоридаги вазият салбий тус олиши аниқ бўлиб қолди.
Ҳозирги кунда туризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш долзарб вазифа ҳисобла-нади. Республикада туризм кўпинча қадимий шаҳарлар, тарихий-маданий ёдгорликлар доирасида чекланиб қолмоқда. Мамлакатнинг бетакрор табиати, миллий қўриқхоналари, тоғли ҳудудларида туризмни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд. Айниқса, тиббиёт туризми, зиёрат туризми ва экотуризмни ривожлантириш нафақат иқтисодиёт, балки ижтимоий соҳалар ривожига ҳам катта туртки беради.
Бугунги кунда жаҳонда туризм соҳасини янада ривожлантириш, унинг макроиқтисодий кўрсаткичларидаги улушини ошириш, мамлакат ҳудудларида аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида туристик-рекреация объектларидан фойдаланиш механизмларини такомиллаштиришга асос яратадиган илмий тадқиқотларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Шу жиҳатдан мазкур илмий-тадқиқот ишида мамлакатимизда туристик хизматлар бозорини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари таҳлил қилинган.