Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
1998
Ўзбек (кир)
204
5000 сўм
Рейтинг |
Сўз боши. Абдул Қадир Хон
Асарни ўқиб. Камлр Раис
Китоб ҳақида қисқа сўз. Матёқуб Қўшчонов...
Китоб муаллифи ҳақида. Озод Шарафиддинов
Муқаддима
Деворнинг икки томони
Полковник Неьматжон соҳибнинг шапкаси ва Фарғона қовуни
Ҳар ерда дўстинг бўлса
Кишвар хоним
«Буюк фуқаро» ҳузурида
Учрашувлар
Пиндилик Мансурхўжа ака
Покистонли ўзбеклар
Ўзгарган режалар
Лаҳўр кўчалари бўйлаб
Панжобдаги дала-боғ
Катта карвон сарбонлари
Мирза Ғолиб
Файз Аҳмад Файз
Абдул Саттор
Изҳор ул Ҳақ
Муҳаммад Аббос Хон
Ўзбекистон дўстлари
Адабий муҳит
Мушоҳада
Сўнгги синов кунлари
Доктор Юнус Баттнинг эшаклари
Шоирга эҳтиром
«Олтин девор» тўйи
Севинч ёшлари
Хулоса
АСАРНИ ЎҚИБ...
Муҳтарам Дадахон Нурийни ҳеч иккиланмасдан Ҳинд-Пок халқларининг энг содиқ дўстларидан деб аташ мумкин. Бундай дейишимнинг боиси шуки, у кишини узоқ йиллардан бери мен яхши биламан.
Гўзал Ўзбекистонга қадам ранжида қилган ҳиндистонли ёки покистонли қайси ижодкор бўлмасин Дадахон соҳиб билан учрашиб, унинг суҳбатини олмасдан қайтмайди десам муболаға бўлмас.
Ўзбекларнинг дунёга донғи кетган меҳмондўстлик фазилатини кўраман десангиз шу дўстимизнинг Тошкентдаги уйига ё бўлмаса Бўстонлиқ деган тоғли гўзал гўшадаги «Дача»сига боринг. Бир умр эсдан чиқмас таассуротлар билан қайтасиз.
Дадахон Нурийнинг «Покистон «Олтин девор» тирқишидан» китобини ҳузур қилиб ўқиб чикдим. Дадил айтишим мумкинки, бу асар ўзбек адабиётида ноёб публицистик қисса сифатида тан олинади. Китобдаги ҳар сатрдан адибнинг ўз дўстларига бўлган муҳаббат ҳисси уфуриб турибди. Бу Дадахон Нурий қаламида сеҳрли жоду борлигининг ёрқин далилидир.
Ишончим комилки, Покистон сафарномасидан сўнг муаллиф Ҳиндистонга ҳам ўз нигоҳини ташлаб, бизни хурсанд этажак.
Профессор Қамар Раис
Ҳиндистон,
20 июн, 1998 й.