Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Қалб салтанати, танланган асарлар, 2 жилд

Қалб салтанати, танланган асарлар, 2 жилд
Кўрганлар, жами:

832

Жанр/бўлим:

Шеърлар, назм

Муаллиф:

Нашр йили:

2022

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

528

Нашриёт:

Тафаккур

ISBN рақами:

978-9943-24-469-6

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

20500 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Фикр ва мулоҳазалар
Замонавий ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндаси, ўз ижодий изланишлари орқали жаҳоншумул муваффақиятларга эришган истеъдодли шоир Сафар ОЛЛОЁРнинг мазкур "Қалб салтанати" номли танланган асарлар тўпламининг 2-жилди 1-жилдидаги сингари илгари эълон қилинмаган асарлардан, ҳатто шу пайтгача ҳаммадан сир сақланган шеъриятдаги янги жанр - эшсонетлардан ва илк бор нашр этилаётган навбатдаги серҳикмат қўшсатрлардан таркиб топган. Том маънода, ушбу мутлақ оригинал китоб бадиий адабиёт учун ҳам, соҳанинг чинакам мутахассису муҳиблари учун ҳам нодир туҳфадир. Зеро, муаллиф бугунги ўзбек шеърияти орқали “ЭШСОНЕТЛАР" деган дилбар лирик истилоҳда янги назмий жанрга асос солиб, биратўла 500 та эшсонетлар битар экан, уларда, умуман, ҳам нозик, ҳам (вазн, оҳанг, туроқ, ҳижо ва қофия талаблари боис) имконияти чекли поэзияда илк бор Парвардигори оламнинг муборак 99 та, халқ орасидаги 36 та, жами 135 та (тоқ!) исмларидан асосий мазмунга мос фойдаланганлиги - мазкур асарнинг ҳар томонлама мукаммал монументал мақом касб этишидан далолат беради.
Шунингдек, Сафар ОЛЛОЁР мухлисларига тақдим этган ушбу оригинал ижодий туҳфасида бошланғич қисмлари 1-жилдда чоп этилган, ўзи асос солган Шарқ шеъриятидаги мўъжаз шеърий шакл - “ҚЎШСАТР" номли икки мисрадан иборат энг ихчам назмий кашфиётининг навбатдаги туркумлари ҳам донишмандона фалсафий дурдоналар жамланмасидир. Бинобарин, қўлингиздаги мазкур сайланма - нафақат Шарқ, балки жаҳон бадиият оламида кам учрайдиган қувонарли ижодий ҳодиса, хирадманд ўзбек халқи маънавий-эстетик тафаккури такомилининг юксак даражотини намоён қиладиган бебаҳо бадиий яратиқ. Бу ноёб кашфиётлардан баҳрамандлик Сизга ҳам қутлуғ бўлсин, муҳтарам муштарий!

Эшсонетлар..................................................................... 3-502

Қўшсатрлар:

"Имконият илинжи" туркуми............................................. 3

"Инсоният нияти" туркуми................................................ 51

"Жиддият маъвоси" туркуми............................................. 99

"Зиддият даъвоси" туркуми.............................................. 147

"Сабрият сафоси" туркуми............................................... 195

"Жабрият жафоси" туркуми............................................. 243

"Тарбият таянчи" туркуми............................................... 291

"Қадрият қасри" туркуми................................................ 339

"Орият рутбаси" туркуми................................................ 387

"Офият хутбаси" туркуми............................................... 435

"Таъбият раъйи" туркуми............................................... 483

Абадият булоқларидан озиқланган шеърият................... 503

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Калб салтанати, танланган асарлар, 2 жилд