Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2012
Ўзбек (кир)
172
978-9943-317-70-3
8800 сўм
Рейтинг |
КЎРКАМ СЎЗНИНГ КЎЛАМИ
Ўзга кўнгил маҳрами – шеърни, бадиий сўзни бир қарашда англаш, ҳис этиш баъзан осондек туюлади. Лекин ҳис қилинган жозибани, мўъжизани, ҳақиқатни англатиш қийин иш. Туйғулар, тушунчалар, кечинмалар ўзаро мослашган, кесишган, параллел келган нуқталардагина одамлар бири-бирининг боқий сўзини англаб етади. Ичкарисида ойдинлик ва ҳайрат пайдо бўлади. Кўркам сўз кўлами шуурни эгаллайди. Қутлибека опа шеърлари ўқувчига ана шундай руҳий қувват, ҳузур-ҳаловат бағишлайди. Чунки опанинг шеърларида ажиб бир нафосат, юракни ларзага соладиган шиддат, кўнгилни кўтарадиган мағрурлик бор; унда абадият, Ватан, ишқ, адолат, тўғрилик, кенглик, поклик ва тозаликнинг турфа образлари мужассамдир. Қутлибека шеърларида туйғулар тиғиз, сўзнинг мақоми баланд. Бадиий сўз – кўнгил манзараси. Демак, шоира шеърларида акс этган ҳолат қалб улуғворлигидан далолатдир.
...