Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Қутлуғ қон

Қутлуғ қон
Кўрганлар, жами:

4644

Муаллиф:

Нашр йили:

2019

Тили:

Ўзбек (лот)

Бетлар:

484

Нашриёт:

Ғафур Ғулом

ISBN рақами:

978-9943-5298-9-2

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Электрон китоб:

Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)

Қоғозли китоб

31510 сўм

Сотувчи - Ғафур Ғулом
Дўкон тел.: +998909592526

Рейтинг

  • Аннотация
  • Фикр ва мулоҳазалар
Қутлуғ қон романи тил ва бадиий маҳорат жиҳатидан диққатга сазовордир. Асарда адиб образ яратишда психологик таҳлил санъатидан, халқ тили бойликларидан усталик билан фойдаланган. Образ характерини, персонаж тилини табиий ва жонли қилиб тасвирлаган. Шунга кўра романдаги ҳар бир образнинг ўз ички ва ташқи дунёси бор, ўз характерида индивидуал тили бор масалан,Абдушукур тилидан ишлатилган “Ғолибо мақсад”, “Каминанинг ғоявий ҳаёти”, “э воҳ, заволи Туркистон”, “Миллий сармоя”, “Ўз бойларимиз-мусулмон бойларимиз” сингари иборалар индивидуал тус берган. Асар ҳақида фикр юритган олим Ҳомил Ёқубов шундай деган эди. “Бадиий асарда персонаж нутқи сингари муаллиф нутқи ҳам аниқ ва образли бўлиши, миллий тароват билан безалган, давр руҳи билан суғорилган бўлиши шарт. Бу жиҳатдан романнинг тили ибратлидир”

Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романининг бош қаҳрамони Йўлчи - мард, ҳалол, оқкўнгил, олижаноб йигит. Маълумки, инсон ўзи қандай бўлса, ўзгалар ҳақида ҳам шундай ўйлайди. Шунинг учун ҳам Йўлчи шаҳардаги қариндошлардан меҳр мурувват кутади. У ўзига қилинадиган яхшиликлар эвазига ҳалол меҳнати билан бадал тўлай олади. Буни сиз романда йигитнинг меҳнатдан қўрқмаслиги, ишнинг кўзини билиши тасвирланган ўринлардан пайқаб оласиз.

Асарнинг ушбу нашрида асарда учрайдиган илмий, тарихий атамаларга, русча ва байналмилал сўзларга алоҳида изоҳ ва иқтибослар берилди ва ҳозирги ўзбек адабий тил қоидалари асосида қайта ишланди.
Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Кутлуг кон