Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2004
Ўзбек (кир)
152
5-640-02617-0
9900 сўм
Рейтинг |
Ушбу дарслик 5522200 — "Телекоммуникация" ва 5522000 — "Радиотехника" йўналишларининг ўқув режаси асосида ёзилган. Дарсликда "Радиотехник тизимлар назарияси асослари" курсининг биринчи қисмига доир радиотехник тизимларда сигнал узатишнинг умумий маълумотлари ва дискрет сигналларни узатиш услублари баён этилган бўлиб, бу услублар Абу Райҳон Беруний номидаги ТДТУ ва Акмал Икромов номидаги ТТЙМИ аудиторияларида синовдан ўтган.
Дарслик олий техника ўқув юртларининг "Телекоммуникация" ва "Радиотехника" ихтисоси бўйича таълим олувчи талабаларга мўлжалланган бўлиб, ундан алоқа, авиасозлик, транспорт ипститутларининг талабалари ва мазкур фан ўқитувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин.
КИРИШ
Радиотехник тизимлар сигналларни радиотўлқинлари ёрдамида ажратиб олиш ва барбод қилиш синфига мансубдир.
Радиотехник тизимлар қуйидаги хусусиятларга эга — антеннали радиотўлқин манбаига эга бўлган радиоканалнинг мавжудлиги (битта ёки бир нечта), радиотўлқин тарқалаётган муҳитлар ва қабул қилгич, радиотўлқинларга қайта ишлов бериб, улардан сигнал ажратиб олиш. У ёки бу сигналларни радиотўлқин ёрдамида узатувчи радиотўлқинларга радиосигналлар дейилади. Демак, радиотизимларнинг характерли хусусиятларидан бири — сигналларни узатиб беришда радиосигналлардан фойдаланишдир. Сигналларнинг тайинланиши радиотизимларнинг белгиларидан бири ҳисобланади. Радиотизимлар ушбу белгилари бўйича: узатиш, ажратиб олиш, бузиш (халақитни ташкил этиш) ва радиобошқариш тизимларига бўлинади. Ушбу гуруҳлар ўз навбатида, тизимларнинг функционал вазифалари билан ажралиб туради. Масалан, сигналларни узатиш тизимида радиоалоқа (бир каналли, кўп каналли, радиорелели ёки Ер сунъий йўлдоши орқали), телеметрияли, буйруқ узатиш, радиоэшиттириш ва телевидениелардир.
Сигналларни ажратиб олиш тизимига радиолокацион ва радионавигацион тизимлар, радиоастрономия, Ер сатҳининг ёки бошқа планеталарни радиокузатиш, душман томонидаги радиотехник радиокузатишлар киради.
Сигнални бузиш (халақитни ташкил этиш) тизимлари ёрдамида душман томонидаги радиотизимларда сигналларни аниқлаб бўлмайди.
...