Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Сафар олдидан сафар

Сафар олдидан сафар
Кўрганлар, жами:

7530

Нашр йили:

2008

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

224

Нашриёт:

Вектор-Пресс

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб:

Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)

Қоғозли китоб

14800 сўм

Сотувчи - KITOBXON
Дўкон тел.: +998 90 959-25-26

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Шарқ донишмандлари инсон ҳаётини уч босқичга бўлиб, биринчи босқичида илм ўрганиш, ҳунар эгаллаш, иккинчи босқичида сафар- саёҳатлар қилиш, дунё кезиш, учинчи қисмида эса кўрган-кечирганларини ҳикоя қилиб, қоғозга туширишни маслаҳат беришган.

Публицист Бахтиёр Ҳайдаровнинг мазкур китоби бадиий-фалсафий асар бўлиб, муаллифнинг буюк бобоколонимиз Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари салтанати бўйлаб қилган илмий-ижодий сафарига бағишланган.

Ширали тил ва бадиий маҳорат билан ёзилган ушбу асар кенг китобхонлар оммасининг эътиборини қозонишига ишонамиз.

  • Яхши сўз
  • 1 қисм. СОҲИБҚИРОН САЛТАНАТИГА САФАР
  • Соҳибқирон салтанатига сафар
  • Сафар ҳақида ҳикматлар
  • Қайси мамлакатларга бориш хавфли?
  • Сафар дуолари
  • “Замона пешволари” томонидан билдирилган фикрлар
  • Таскин
  • Сафар дар ватан
  • Сафарлар ва саёҳатчилар ҳақида. Океанлар қироли
  • Россиялик одиссейлар
  • Фёдор Конюхов
  • Сузоқдан Парижга от-аравада
  • Етмиш кун “темир от”да
  • Самарқанддан Тошкентгача велосипедда
  • Севимли футболчисидан дастхаг олиш учун
  • Қимматга тушган саёҳат
  • Кексалик Янушни қувиб етолмайди
  • Ҳомий — президент Жак Ширакнинг ўзи
  • Дунё бўйлаб югураётган одам
  • Европа бўйлаб 94 кунда
  • Аргентиналик савдойи сайёҳ
  • Қўрқув
  • Абутуроб Нахшабий
  • Тушимда ҳаж қилдим
  • Жойнамоз
  • Хушуъ нима?
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар
  • Амир Темурнинг жойнамози
  • Куч — адолатда
  • Соҳибқироннинг чет эллик тарғиботчилари
  • Соҳибқироннинг европалик “ўғли”
  • Француз темуршунослиги
  • Профессор Люсьен Керен
  • Олмония қироллари саройида Темур зали
  • Голландиялик “Темурийзода”
  • Океан ортида
  • Ўзимизнинг Темурийлардан бири
  • Сафар олдидан сафар
  • “Мустакиллик: мен ва имкониятларим”
  • Элликқалъа
  • Нуротада
  • Андижон
  • Шаҳрихон
  • Боғи шамол
  • Қашқадарё сафари
  • Қарши
  • Дархон
  • Ҳазрати Башир зиёрати
  • Сафарнинг давоми
  • “Жанги лой” давом этади
  • Амир Темур ва қирол Артур
  • Шаҳрисабз вокзалидаги сурат
  • Амир Темур салтанатида қонунчилик
  • Соҳибқирон ҳаётида Ислом дини ва қонунлар
  • Соҳибқиронни улуғлаган зот
  • XX асрнинг Темурий саркардаси
  • Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўгитларининг Амир Темур ҳаётида тутган ўрни
  • Темурийзодалар
  • II қисм. Маънавият — қалбим қуёши
  • Ёвга очилмаган қалъаларимиз
  • Бозор адабиёти, бозор маънавияти
  • Тақдирни буюкликка улаган зот
  • Соғуний... ким у?
  • Унутувчанлигимиз
  • Ҳар канча бой бўлсанг ҳам ўтмишингни сотиб ололмайсан
  • Умидимиз — ёш авлоддан(ми)?
  • Ёмонликлар дояси
  • “Мозийга қайтиб иш кўрмоқ
  • “Буюк ишлар кутаётган бўлса...”
  • Орият
  • Гастарбайтерлар
  • Мастона йўл олдим майхона томон
  • Клип —замонавий “рақси самоъ”ми?
  • Хит қилаётган “хит-парад”
  • Тўйлар ҳақида ўйлар
  • Қарсак чалинглар!
  • Қайсар хаёллар
  • “У эшикдан кириб, бунисидан чиқдим...”
  • Бобур ва “авлиё” Валентин
  • Дам бу дамдир, ўзга дамни дам дема
  • “Ўзбекчилик”
  • Тўлли
  • Ғаниматларимизни қадрлайлик
  • Хафа бўлмасликни ўрганиш керак
  • Чувалчанг чўмилтиряпман
  • Муножот
  • Ғаройиб сафарнинг мароқли ҳикояси

ЯХШИ СЎЗ

Инсон ҳаётининг мазмуни кўп жиҳатдан унинг ниятига боғлиқ. Истайсизми, йўқми, Сиз ўйлаш жараёнида ўз ҳаётингиз сценарийсининг муаллифига айланасиз. Шу кунгача ўтган ҳаётимда бунга кўп марта иқрор бўлдим. Болаликда геолог бўлишни орзу қилардим. (“олтин топаман”, дердим). Географияга қизиқардим, олимпиадаларга ҳам борганман. Сўнгра сиёсий шарҳловчи бўлиши стаги пайдо бўлди. Раҳматли устозимиз Азизов домланинг дарсларидан кейин, ҳарбий бўлишга аҳд қилдим. Орзулар осмондек тиниқ, Қизилдарё сувидек ширин бўларди. Уста Очилнинг қизиқ гапи бор: “Одам боласи оловдаги қўрғошиндай бўлиши керак, ундан ҳар қандай шакл ясаса бўлади”. Чиндан ҳам, болалик даврида инсонда исталган истеъдодни шакллантириш мумкин. Бу албатга, устознинг маҳоратига боғлиқ. Саккизинчи синфга қадар адабиёт мен учун “иккинчи даражали” фан эди. Иншо ёзиш — мушкул вазифа саналарди. Адабиёт домламиз Хушвақт Мейлиев келгач, муносабат бутунлай ўзгарди. Тез орада устознинг бетакрор дарсларини орзиқиб кутадиган бўлдик. Домла дарсда “Меҳробдан чаён”ни ўтаётиб, гоҳ Худоёрхон тилидан ҳайбат-ла гапирар, яна ўзи Мирзо Анвар бўлиб, мардона жавоб ҳам қайтарар эдилар. Натижа шу бўлдики, мактабни битириш арафасида аввалги орзуим — ҳарбий бўлиш истаги “иккинчи план”га ўтиб, унинг ўрнини журналистика деган жарангдор сўз эгаллади. “Ғоялар омма миясига жо бўлгач, моддий кучга айланади”, дейилганидек, журналист бўлиш истаги тизгинсиз куч билан мени дорилфунунга етаклаб келди...

...

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!