Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2011
Ўзбек (кир)
640
978-9943-00-619-5
Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)
Рейтинг |
Рихсия шу куни ўғил кўрди.
Сурурга тўла қизлик пайтларида, ширин хаёллар қанотида учган дамларида ботир ва ҳалол бир ўғлонни учратишни, севиб-севилиб турмуш қуришни, олти ё етти ўғил ва уч қиз кўриб, умрни шукроналик билан ўтказишни орзу қиларди.
Бир ўғлон учраб, қиз кўнглини ром этди. Аммо, надоматким, у ботир эмас, номард бўлиб чикди. Унинг айёрлик ва муттаҳамлик чодирига буркалган, ҳаромни касб қилган аблаҳ эканини Рихсия кейинроқ — такдир ёзуғидан нолиб, қамокда ўтирганида англаб етди. Ундан бўлган болани олдириб ташлашни истади. Бироқ, қамоқхона врачи вақт ўтганини айтиб, рухсат бермади. Бола тушиб кета қолсин, деб оғир-оғир нарсаларни кўтарди, вужудни заҳарлаши мумкин бўлган нарсаларни ҳам еяверди. Лекин ҳароми бўлса-да, бир ўғил кўриши тақдир ёзуғида бор экан, унинг барча ҳаракатлари зое кетди. Қамоқхонада туғилган чақалоқ озодликдаги аёллар ҳам ҳавас қиладиган даражада соғлом ва кўркам эди. Қамоқхонадаги хотинлар ҳар куни бола туғавермайдилар. Туққанлари эса боласини эмизишдан, ҳатто унга бир қараб қўйишдан воз кечавермайдилар. Шу боис Рихсиянинг «эмизмайман ҳам, қарамайман ҳам», деб боладан юз ўгириши ҳамширанинг жаҳлини чиқарди. Аввал яхши гапирди, сўнг пўписа қилди, кор қилмагач, шапалоғини ишга солди...
...