Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Шифо хазинаси — Гул ва гиёҳлар саховати

Шифо хазинаси  — Гул ва гиёҳлар саховати
Кўрганлар, жами:

6985

Таржимон:

Жамол Шаропов

Нашр йили:

2015

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

216

ISBN рақами:

978-9943-27-617-8

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

7600 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Фикр ва мулоҳазалар
Муҳтарам китобхонлар, бебаҳо хазина – соғлиғини ўйлаган юртдошлар!
Пахта нималигини тасвирлаб, уни тушунтириб ўтиришга ҳожат йўқ. Бекорга уни «оқ олтин» дейишмайди. Марказий Осиёнинг суғориладиган асосий майдонларига ана шу иссиқталаб, сермеҳнат ўсимлик чигитини беҳудага экишмайди. Пахта ҳам енгил саноат, ҳам озиқ-овқат саноатининг бебаҳо хом ашёси эканини мактаб ўқувчиси ҳам яхши билади. Лекин ана шу мўъжизали экиннинг фақат толаси ва ёғи эмас, ғўзасининг кўм-кўк барги, гули, оқ толаси-ю ғўзапоясининг кули, илдизи, шохлари-ю чигитидан олинган кунжара ва шелухаси ҳам инсон саломатлигига дармон эканини ҳамма ҳам билавермайди. Эрта баҳорда йўллар, ариқ бўйларида яшнаб очиладиган момақаймоқ, боғ ва ҳовлиларимизга файз киритиб, қалбларимизга завқ-шавқ бағишлаб, кўзларимизни қувонтирадиган оқгул, қизилгул, сафсаргул ва райҳон-у жамбил, гулхайри ва тугмачагулнинг фазилатлари-чи? Кўплаб ривоят ва ҳикоятларга асос бўлган нилуфар, меҳригиёҳ, олтин томир ва бинафшанинг табобатдаги мўъжизаларини айтмайсизми? Ва яна қанча сиз билган ва билмаган кўкатлар, ўт-ўланлар. Уларнинг сир-синоати ва инсон саломатлигига малҳамлигини билиш ниятида ҳукмингизга ҳавола қилинаётган «Шифо хазинаси»нинг иккинчи китоби – «Гул ва гиёҳлар саховати»ни ўқиб чиқсангиз, Ибн Сино айтганидек, она табиат инсон саломатлиги учун яшил дорихона эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз.

Муҳтарам китобхонлар, бебаҳо хазина - соғлиғини ўйлаган юртдошлар!

Пахта нималигини тасвирлаб, уни тушунтириб ўтиришга ҳожат йўқ. Бекорга уни «оқ олтин» дейишмайди. Марказий Осиёнинг суғориладиган асосий майдонларига ана шу иссиқталаб, сермеҳнат ўсимлик чигитини беҳудага экишмайди. Пахта ҳам енгил саноат, ҳам озиқ-овқат саноатининг бебаҳо хом ашёси эканини мактаб ўқувчиси ҳам яхши билади. Лекин ана шу мўъжизали экиннинг фақат толаси ва ёғи эмас, ғўзасининг кўм-кўк барги, гули, оқ толаси-ю ғўзапоясининг кули, илдизи, шохлари-ю чигитидан олинган кунжара ва шелухаси ҳам инсон саломатлигига дармон эканини ҳамма ҳам билавермайди. Эрта баҳорда йўллар, ариқ бўйларида яшнаб очиладиган момақаймоқ, боғ ва ҳовлиларимизга файз киритиб, қалбларимизга завқ-шавқ бағишлаб, кўзларимизни қувонтирадиган оқгул, қизилгул, сафсаргул ва райҳон-у жамбил, гулхайри ва тугмачагулнинг фазилатлари-чи? Кўплаб ривоят ва ҳикоятларга асос бўлган нилуфар, меҳригиёҳ, олтин томир ва бинафшанинг табобатдаги мўъжизаларини айтмайсизми? Ва яна қанча сиз билган ва билмаган кўкатлар, ўт-ўланлар. Уларнинг сир-синоати ва инсон саломатлигига малҳамлигини билиш ниятида ҳукмингизга ҳавола қилинаётган «Шифо хазинаси»нинг иккинчи китоби — «Гул ва гиёҳлар саховати»ни ўқиб чиқсангиз, Ибн Сино айтганидек, она табиат инсон саломатлиги учун яшил дорихона эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Шифо хазинаси — Гул ва гиёхлар саховати