Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2020
Ўзбек (кир)
160
978-9943-5994-4-4
6800 сўм
Рейтинг |
Этнография - халқ ҳаётини ўрганиш соҳаси бўлиб, қамров кўлами чексиз фан. Унга оид барча йўналиш ва масалаларни қамраб олиш тугул, санаб тугатиш ҳам мушкул. Биз эса, ўз касб-коримиз йўриғича иш тутиб, унинг бир жабҳасини - она тилимиздаги айрим сўз ва ибораларнинг келиб чиқишини кузатишга, шунингдек, кундалик турмушимизда учрайдиган айрим урф-одат, таомиллар ҳақида фикр юритишга жазм этдик.
Сўз - инсон топган энг бебаҳо кашфиёт. Унинг сирини излаб, тагига етиб бўлмайди. Зеро, француз файласуфи Мишель Фуко айтганидек, «воқелик дегани аслида йўқ нарса, нимаики бор бўладиган бўлса, бу - сўз, ҳатто сўз ҳақида гапирганда ҳам сўзнинг ўзидан фойдаланишга мажбур бўламиз». Постмодернчилар эса янада ғулуга кетиб, “реаллик - моддий мав- жудлик эмас, балки сўздан иборат”, деб айтишади. Сўз шундай нарса.
Ҳар бир сўз учун бутун бошли китоб ёзса арзийди, дейишади. Диққатингизга ҳавола этила- ётган ушбу нашрда ўзбек халқининг баъзи тарихий сўз ва иборалари, шунингдек, миллий турмушимизга дахлдор айрим удум ва тутумлари- миз ҳақида мулоҳаза билдиришга уриндик. Хулосалар, балки китобий теранликдан йироқдир, аммо Сизда муносабат ўйғота олса, бизга шуниси кифоя бўлар эди.
Китобга киритилган мақолалар- нинг айримлари даврий матбуотда турли йилларда эълон қилинган ҳам. Биз илмий пухталикка риоя этиш йўсинида, қолаверса, баъзи мулоҳазалар бошқаларнинг фикри билан уйқаш келиб қолган ҳолларда уларнинг фикрини такрор баён этишда айбланмаслик учун мақолалари чоп этилган манба ва санани ҳам келтириб ўтишни лозим топдик.
Кириш.............................................................. 4
Ўзбекнинг биринчи каломи................................. 7
Оллоҳга салом бериладими?.............................. 16
“Почча” сўзининг тарихига оид ......................... 23
Ҳар қатраси дурдона......................................... 30
Миллатнинг онаси ........................................... 41
Ҳасса, ҳассакашлар ва найза ........................... 59
Ўн олтинчи маъно.............................................. 70
“Қамишдан бел боғлаб”?..................................... 73
Шоти бўлиб кўкка чирмашган нола...................... 79
Чўлпоннинг бир сўзи ......................................... 85
Шавқ шароратида ............................................. 88
Миллийликка хиёнат қилмай................................ 96
Тулпор отнинг қаноти......................................... 104
“Сим қоқди” нима дегани? .................................. 112
Мўкки ^ маҳси ^ мокасин ................................... 114
Шеванинг шикваси ............................................ 122
“Айланай, “ўргилай” ........................................... 130
“Ер эгалари, сув эгалари”..................................... 138
“Гап” ҳақида гап.................................................. 143
Билмаганлар не билар қадриятлар қадрини.......... .150