Юсуфжон Азимов Азимова Ситора
2015
Ўзбек (кир)
160
978-9943-27-597-3
Рейтинг |
Даосизм нуқтаи назаридан ўзаро мувофиқлик ва феъл-атвор босиқлиги саломатлик учун фавқулодда муҳим. Тана бир бутунлик сифатида кўриб чиқилади, шунинг учун аъзо, безлар ёки тизим шикастланиши организмни яхлит заифлаштиради. Тана, шунингдек, ўз-ўзини созловчи тизим ҳисобланади ва имкон туғилиши билан ўзи мувозанат ҳолатига келишга қодир. Даосизмга кўра, тана, ақл ва руҳ ягона бирликдан таркиб топади. Шунинг учун Хитой табобати ғазаб, қўрқув ёки шафқатсизлик сингари ҳиссиётлар қайсидир аъзоларни ва тананинг улар билан боғлиқ қисмларини зарарлантириши ҳамда касаллик чақириши мумкинлигини аниқлади. Мазкур китобда баён қилинган Ички Табассум ва Олтита Даволовчи Товуш машқлари ҳиссиётларни мувозанатлашга кўмаклашади ва саломатликни мустаҳкамлайди. Бу китобда Микрокосмик Орбитанинг асосий курси ҳам кундалик машқларнинг бир қисми сифатида кўриб чиқилади.