Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Тоғлар ҳам садо берди

Тоғлар ҳам садо берди
Кўрганлар, жами:

8094

Нашр йили:

2016

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

240

ISBN рақами:

978-9943-27-759-5

Парчани ўқинг
Ўзбекистонда эмасмисиз? Унда, китобга тўлов қилиш учун Kitob.Ruга ўтинг!
Электрон китоб (1,6Mb) :

4400 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Amerikalik afg‘on adibi Holid Husayniy navbatda e’tiboringizga havola etilayotgan asari orqali yana o‘sha mavzuga – urush hayotini barbod qilib yuborgan insonlar taqdiriga murojaat qiladi. Bu gal asarda yaxlit bir qahramon yo‘q. Pari, Abdulla, Parvona, Nabi, Markos, Adel, Idris, Vahdatilar – ularning har biri o‘z taqdiri misolida yashayotgan jamiyati, o‘zini o‘rab turgan ijtimoiy muhit haqida o‘quvchida ma’lum tasavvur uyg‘otadi. Onasidan yolg‘iz yodgori – singlisini o‘z bag‘rida ulg‘aytirgan, ammo keyinchalik bolalik xotiralari butunlay unut bo‘lgan holda, boshqa ona bag‘rida ulg‘aygan qiz taqdiri; o‘z vijdoni oldida poklanishni istagan, birgina maktub orqali qalbidagi haqiqatlarni oshkor qilgan Nabi hayoti; yuzlarini it tanib bo‘lmas darajaga solgan qizining kelajak hayotini butunlay dugonasi izmiga tashlab, «oshig‘i» ortidan ketgan ayol qismati – ularning hammasi haqida ushbu kitobda o‘qiysiz.

1952 ЙИЛ. КУЗ.
Демак, эртак эшитгингиз келяпти. Сизга бир эртак айтиб бераман. Фақат бир донагина. Иккалангиз ҳам бошқа сўрамайсиз. Кеч бўлди, сен билан узоқ сафар олдида турибмиз, Пари. Бу тун яхши ухлаб олишинг керак. Сен ҳам, Абдулла. Синглинг билан мен сенинг ёрдамингга ишониб қоламиз, болам. Онанг ҳам сенга суянади. Энди эса эртакни бошлайман. Гапимни бўлмай, яхшилаб тингланг. Қадим ўтган замонда ер юзида девлар­у жинлар, баҳайбат мавжудотлар кезиб юрган даврларда Аюб Бобо исмли деҳқон яшаган экан. У оиласи билан Майдан Сабз деб номланган миттигина қишлоқда умргузаронлик қилар экан. Катта оиласини боқаман деб Аюб Бобонинг кунлари оғир меҳнат остида ўтиб борар, ҳар куни саҳардан то шомга қадар ер ҳайдаб ер ағдарар, нимжон писта дарахтларини парвариш қилиб тер тўкар экан. Қишлоқ аҳолисининг барчаси оғир ҳаёт кечирар эдилар. «Кўм­кўк дала» маъносини англатган Майдан Сабз тариқча ҳам ўз номига ўхшамаган хароба бир жой эди. Серқоя тоғлар занжири билан қуршалган қақраган бир текисликда жойлашган эди. Қайноқ гармсел қум зарраларини юзга уфурар, қишлоқдан ярим кунлик нарида жойлашган ягона дарё ҳам йиллар ўтган сайин қуриб борарди. Шундай бўлса­да, Аюб Бобо Майдан Сабзда се-вимли рафиқаси ва бир­биридан ақлли, одобли уч ўғил­у икки қизалоғи билан бахтли ҳаёт кечирар эди. Фарзандлардан энг севимлиси – кенжатой Қайс эди. Уч яшар Қайс кўзлари тиниқ тўқ зангори жимитдек бола бўлиб, ширин кулгиси билан учраган одамни мафтун қиларди. Оёғи чиқиб, илк қадамларини ташлай бошлагач, юришдан завқ олган Қайс уззукун тинмай юрарди. Сўнгроқ эса тунлари ҳам ухлаб туриб, юриб кетадиган одат чиқарди. Лой кулбасидан киши билмас чиқиб қоронғилик қўйнига сингиб кетарди. Оиласи бундан ташвишга туша бошлади. Йиқилиб­қоқилишидан, тунда йўқолиб қолишидан юрагини ҳовучлаб яшай бошлаган эр­хотин турли­туман дори­дармонни қўллаб кўрдилар. Ҳеч бири даво бермади. Шунда Аюб Бобо бир содда усулни ўйлаб топди. Эчкисининг бўйнидаги жажжи қўнғироқни олиб, Қайснинг бўйнига тақиб қўйди. Шундай қилиб, Қайс ярим тунда ўрнидан туриб кетса, қўнғироқча овози уйдагиларни уйғотар эди. Шу­шу гўдак қўнғироқдан бир он бўлса­да ажралмай ўсди, уйқусида юриб кетишлар ҳам барҳам топди.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Тоглар хам садо берди