Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2020
Ўзбек (кир)
304
978-9943-5566-9-0
Мавжуд эмас
Рейтинг |
Инглизчадан она тилимизга ўгирилган ёзувчи Жожо Мойеснинг «То сени топгунимча» романи инсон характерининг рангли бўёқлари акс эттирилган асар бўлса-да, унда ҳар бир образнинг ички кечинмалари ва яшаш маданияти ўзгача талқинда очиб берилади. 26 ёшли Луиза Кларкнинг бадавлат оилага оддий энага бўлиб ишга кириши, у ерда бахтсиз тасодиф туфайли иш қобилиятини йўқотган, ҳатто ҳаётдан бутунлай умидини узган ва ногиронлик аравачасига михланиб қолган Уилл Трейнорда қайта яшашга муҳаббат уйғота олган беғараз меҳнати, энг муҳими, етти йилдан бери гаплашиб юрган беқарор Патрикдан кўнгил узиб, мажруҳ йигитни севиб қолиши рангин бўёқларда чизиб берилади. Роман китобхон аҳлининг ақлу шуурини бойитади ва қизғин мушоҳадаларга чорлайди.
Жожо Мойес Лондонда туғилган. Лондон университетини тугаллаган. Ўн йил мобайнида «Индепендент» газетасида ишлади. 2002 йилда унинг илк романи нашр қилинганидан сўнггина ўзини тўлиқ ёзувчиликка бағишлади. Адиба Романтик-ёзувчилар Ассоциациясининг «Йилнинг романтик романи» мукофоти билан икки бора тақдирланган камдан-кам ёзувчилар сирасига киради. Ушбу роман ҳақида мамлакатнинг етакчи газеталари ижобий фикрларни эълон қилган. «То сени топгунимча» романи дунёнинг 39 тилига таржима қилинган. Ўзбек тилидаги ушбу таржима эса биринчиси ва охиргиси эмас...