Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2015
Ўзбек (кир)
240
9400 сўм
Рейтинг |
Ушбу китоб Ўзбекистон Фанлар Академияси Археология институтида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган олим, ёдгорликларни кимёвий усуллар билан таъмирлаш ва консервациялаш соҳасининг асосчиларидан бири, кимё фанлари номзоди Шарифжон Илҳомовнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланади. Муаллиф болалик йиллари, оила аъзолари тўғрисида, иш фаолияти давомида очилган бебаҳо археологик ёдгорликлар, нодир топилмалар ва уларни сақлаб қолиш борасида ўтказилган илмий тажрибалар ҳақида ҳикоя қилади.
Ватанимиз тарихи билан қизиқувчи барча мутахассислар, хусусан, археологлар, тарихчилар ва кимёгар-таъмиршунослар қимматбаҳо тарихий аҳамиятга эга топилмаларни консервациялаш соҳасида кўплаб янгиликлар яратиб, ўзига хос из қолдирган амалиётчи олимнинг илмий-услубий ишлари билан танишадилар. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган ушбу асарда муаллиф шахсан иштирок этган археологик экспедициялар, қазишмалар чоғида топилган ва таъмирланган нодир ва бебаҳо осори-атиқаларнинг суратларига ҳам кенг ўрин берилган. Шунингдек, китобдан олим ҳақида унинг устозлари, дўстлари ва шогирдлари томонидан ёзилган эсдаликлар, эътирофлар ҳамда дил изҳорлари ҳам жой олган.