Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2012
Ўзбек (кир)
326
978-9943-328-83-9
9400 сўм
Рейтинг |
Монографияда ижтимоий-дунёвий тараққиётга, илм-фан ва ислоҳотчиликка тўсиқ бўлиб келган мусулмон мутаассиблигига, Россиянинг империалистик ва коммунистик мустамлакачилигига қарши курашган буюк ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, тамаддуний-дунёвий, ғоявий-мафкуравий жадидчилик ҳаракати ва унинг намояндалари жадидлар ила Туркистонда XIX аср охири — XX аср бошларида юз берган Миллий уйғониш — Ренессанс даври тарихи мавжуд хужжат ва адабиётлар асосида биринчи бор имкон қадар анча кенг миқёсда тадқиқ этилган. Баъзи бир илмий хулосалар олға сурилган.
Асар тарихчи мутахассислар ва тарих билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасигамўлжалланган.
* * *
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат кўмитасининг 2007-2011 йиллардаги фундаментал тадқиқотлар дастурлари доирасидаги ОТ-Ф8-239 рақамли илмий лойиҳа гранти асосида ёзилиб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Илмий-техникавий кенгаши томонидан 2011 йил 22 октябрда нашрга тавсия этилди.
Мустқиллик шарофати . Қ. Қуранбоев
МУҚАДДИМА. — С. Холбоев
I боб. Туркистонда жадид миллий дунёвий халк маорифининг пайдо бўлиши ва ривожланиши
II боб. Туркистонда жадид миллий матбуоти, китобати, мафкураси ва уларнинг тараққий топиши
III боб. Туркистонда жадид миллий-демократик давлат бошқарувининг қарор топиши
3. Бухоро жадидларининг миллий-демократик конституциявий монархия давлат бошқаруви учун кураши — С. Холбоев, У. Розиқулов
4. Хива хонлигида жадид миллий демократик конституциявий монархия давлат бошқарувининг ўрнатилиши — С. Холбоев, Н. Полвонов
IV боб. Туркистонда жадид миллий тарих ва география фанлари ҳамда таълимининг шаклланиши
Vбоб. Туркистонда коммунистик мустамлака — совет хокимиятигақарши жадид миллий-озодлик кураши
1. Аксилкоммунистик жадид миллий махфий сиёсий ташкилотлари — С. Холбоев
«Иттиходи тараққий» ташкилоти — С. Холбоев
«Иттиходи миллий» ташкилоти — С. Холбоев
«Миллий истиқлол» ташкилоти — С. Холбоев, У. Розиқулов
2. Туркистон Миллий Бирлиги — Марказлар маркази ташкилоти — Қ. Ражабов
3. Жадид ва уламолар совет ҳокимиятига қарши қуролли курашнинг ғоявий асосчиси ва ташкилотчилари — Қ. Ражабов
Хотима — С. Холбоев
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг
20 йиллигига ва шу мустакцллик учун қурашиб
шақид кетган жадидларнинг руҳи покларига бағишланади
Мустақиллик шарофати
Мустақиллик — буюк неъмат ва олий ҳикмат. Шукроналар бўлсинки, бунга эришдик. Ватан ва Миллатимиз бир юз ўттиш йиллик мустамлака зулмидан озод бўлганлигининг йигирма йиллигини жуда катта қувонч ила нишонладик. Бу давр ичида ҳамма жабҳа ва соҳаларда беҳад улкан ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, ғоявий-мафкуравий, моддий-бунёдкорлик, илм-фан ва техникавий ютуқларни қўлга киритдик.
Мазкур монографик асарни мана шу Мустақиллик шарофати ила тарихчи, сиёсатшунос ва бошқа олимларимиз томонидан яратилган салмоқли тадқиқотлар сирасига киритиш мумкин. Бунинг учун унда тарихий далиллар, илмий маълумот, хулоса ва фикрлар етарли. Шуни ҳам айтиш керакки, бу асар Мустақиллигимизнинг йигирма йиллиги арафасида ёзилиб, унга бағишланишида ҳам ўзига хос ва мос мазмун ҳамда моҳият, шу билан бирга, унда мустақиллик давр талабларига ҳозиржавоблик оҳанглари мавжуд.
Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли олим Озод Шарофуддинов айтиб кетганларидек, жадидчилик ҳаракати ҳақида ёзилган асарлар кўп. Лекин «уларнинг ҳаммасида ҳам жадидчилик тўғри талқин қилинавермайди. Аксариятида у бир томонлама маданий-маърифий ҳаракат сифатидагина баҳоланган».1 Ушбу асар мана шу «бир томонламалик»ка барҳам берилишига катта ҳисса қўшган. Жадидчилик ўз даврида жуда кенг қамровли ҳаракат бўлганлиги, мустамлака давридаги ўта зиддиятли ҳаётининг ҳамма жабҳаларини ўз ичига қамраб олган миллий маданий-маърифий, ғоявий-мафкуравий, миллий-озодлик, ислоҳотчилик ҳаракати бўлганлиги тарихий воқелик ҳамда фактик материаллар асосида кўрсатилган...
...